RU

Последние новости

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  15

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Шаҳзодбек Нурматов Новости

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Шаҳзодбек Нурматов

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз сафини иқтидорли ҳужумчи билан тўлдирди.

Бекободнинг “Металлург” жамоасидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Шаҳзодбек Нурматов бундан-буён “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилади.

Нурматов олий лигадаги дебют учрашувини 2011 йили “Динамо” таркибида “Машъал”га қарши ўтказганди. Самарқаддаги ярим йиллик фаолиятидан сўнг ҳужумчи кейинги тақдирини Бекободнинг “Металлург” клуби билан боғлади. Шаҳзодбек Нурматов “Металлург” сафида деярли беш йил тўп тепди. У умумий ҳисобда чемпионат баҳсларида 108та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 35та гол урди.

Шаҳзодбек ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва ҳатто миллий терма жамоа мураббийлари эътиборини ҳам қарата олди. У Ватанимизнинг бош жамоаси сафида учта ўйинда иштирок этишга улгурди.

Ҳужумчи энди “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилади. Унинг “қалдирғочлар” таркибидаги фаолияти янада муваффақиятли бўлишига умид қилиб қоламиз.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Нурматов Шаҳзодбек Содиқ ўғли
Туғилган санаси: 18.09.1991
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 185
Вазни: 76

Ўйнаган жамоалари:

Йил     

Жамоа

Ў

Г

2015          

“Металлург” (Бекобод)        

26       

10      

2014

“Металлург” (Бекобод)

21

8

2013

“Металлург” (Бекобод)

20

9

2012

“Металлург” (Бекобод)

26

8

2011

“Металлург” (Бекобод)

6

0

2011

“Динамо” (Самарқанд)

9

0


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика