RU

Последние новости

02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  2 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  0 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  0 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  4 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  12 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  8 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  6 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  3 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  13 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  28 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди Новости

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика