RU

Последние новости

17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  5 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  6 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8

Таиланд. Филипосян жамоаси иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди Новости

Таиланд. Филипосян жамоаси иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Ҳамюртимиз Артём Филипосян Таиланд чемпионатида тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Куни куча ушбу мамлакатда мавсумнинг 2-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Самарқандлик ҳимоячи Артём Филипосян Таиланд юқори дивизионининг “Прачуап” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Эътиборли томони ушбу жамоада ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Аднан Ораховац ҳам тўп тепмоқда.

Шанба куни Таиланд чемпионатида 2-тур баҳслари ўтказилиб, “Прачуап” клуби “Районг”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Филипосян тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

-Таиланд чемпионатида беллашувлар ҳақиқатан ҳам жуда шиддатли кечаркан,-дейди Филипосян. – Кўпчилик жамоаларда бразилиялик легионерлар бор. Улар юқори савияда тўп тепишмоқда. Албатта, бу ерда ҳаво бизга нисбатан иссиқ, намлик юқори. Шунга қарамай муҳитга мослашиб кетдим, деб айта оламан. 

Айни пайтда Филипосян тўп тепаётган “Прачуап” икки турдан сўнг олти очко жамғариб, турнир жадвалида “Самут Пракан Сити” жамоаси билан қўшҳокимлик ўрнатган.

“Прачуап” навбатдаги турни 10 март куни сафарда “Бурирам Юнайтед”га қарши ўтказади.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика