RU

Последние новости

14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  0 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  15 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4

"Таҳлил": "Пахтакор"нинг янги легионери — Боян Матич икки ўйинда қандай ўйнади? Новости

"Таҳлил": "Пахтакор"нинг янги легионери — Боян Матич икки ўйинда қандай ўйнади?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан швейцариялик Эрен Дердийок кетгач "шерлар" жамоага бошқа бир ҳужумчи — сербиялик Боян Матични олиб келди.

29 июль куни эълон қилинган трансферга кўра, Матич клуб билан 2021 йил охирига қадар шартнома тузган

Матичнинг "Бунёдкор"га қарши 20 дақиқалик ўйини

Боян "Пахтакор"даги дастлабки учрашувини пойтахтнинг бошқа бир клуби — "Бунёдкор"га қарши ўтказди. 

InStat`нинг маълумотларига кўра, Матич ушбу учрашувда 20 дақиқагина майдонда ҳаракат қилган. У ўйиннинг 75-дақиқасида Шерзод Темировнинг ўрнига майдонга тушган эди. Шу 20 дақиқа ичида Боян 4 марта пас берган ва уларнинг 3 таси ёки 75 фоизи аниқ. Футболчи 3 марта тўп йўқотган ва 1 та яккакурашда ютқазган. 

"Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрага учрашувдан кейинги матбуот анжуманида футболчининг дебюти ҳақида савол бердим. Мураббий футболчининг 2 кун аввал келганлигини айтган эди ўшанда. 

"Атиги 2 машғулотимизда иштирок этди. Унинг жисмоний ҳолати қандай эканлигини билмасдим ва шу боисдан унга жисмоний юкламалар берганим йўқ. Боянни 20 дақиқа қолганида майдонга туширдим ва унга ўйин тактикасини, жамоанинг услубини кўриб, ўрганиб олишини айтдим. У билан декабрь ойига қадар шартномамиз бор. Навбатдаги ўйинларда унга имконият тақдим қилинади ва Боян бутун Ўзбекистонга ўзининг қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Матич умуман олганда яхши футболчи", — деган эди Хюистра.

"Насаф"га қарши 86 дақиқа ва 1 та гол

Боян Матич Қаршининг "Насаф"ига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 

Футболчи мазкур баҳсда жами 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У 86-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Шерзод Темиров баҳсни давом эттирди. 

Матич 1 та гол уриш учун имкониятга эга бўлди ва ундан фойдала олди. 3 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган Боян, ўйин давомида 2 марта зарба берди ва уларнинг 1 таси аниқ бўлди. Жами 9 бор пас берди ва уларнинг 67 фоизини аниқ амалга оширди. 12 марта тўп йўқотган футболчи, 19 та яккакурашнинг 32 фоизида ютиб чиққан. 12 марта ҳавода тўп учун курашган Матич уларнинг 25 фоизида ютган. Унинг 1 марта тўпни олиб қўйишга уринганлиги самарасиз якунланган.

Ўша ўйиндан кейин ҳам Питер Хюистрага Матич ҳақида савол бердим. 

"Боян Матич ҳақида фикрим ижобий. Меҳнат қилишдан тўхтагани йўқ, ёрдам беришга ҳаракат қилаяпти. "Пахтакор"да тўлиқ ўйнаб кетиши учун бир оз вақт керак бўлади. У жамоавий ўйинчи сифатида яхши таасурот қолдираяпти. У ғалаба голини ургани ёқимли ҳолат", — дейди у.

Учрашувдан сўнг Боян Матич жамоага яхши мослашиб бораётганини ҳам айтиб ўтди

"Футболчилар ва мураббийлар штаби, ходимлар мени илк кунданоқ илиқ қарши олишди. Бу ерда ўзимни худди узоқ вақтдан бери ўйнаётгандек ҳис қилмоқдаман", — дея қўшимча қилади у.

Муаллиф хулосаси

Шахсан менга Боян Матич икки учрашувда ҳам ёмон кўринмади. У майдонда кўпроқ ҳаракат қиляпти. Имкониятидан максимал даражада фойдаланувчи, гол ҳидини сезувчи футболчи ўйинидан. InStat`нинг маълумотлари бироз у яккукурашларда, шунингдек, ҳавода тўп учун курашларда яхши даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Ушбу кўрсаткичлар келаси учрашувларда яхшиланиб борадими, йўқми, кузатиб бораверамиз.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика