RU

Последние новости

11:19Артета "Реал" ўйини олдидан: "Биз кучлироқ эканлигимизга ишонишимиз керак – биринчи дақиқадан сўнгги дақиқагача"  0 10:40Европанинг ТОП клуби Кевин Де Брюйнега қизиқиш билдирмоқда  0 10:05Модрич фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:30Sofascore. Москва дербисида Файзуллаев қандай баҳо олди?  2 08:58«Реал»нинг «Арсенал»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  10 08:23Клаудио Раньери кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:53Sofascore. Кечаги учрашувда қаҳрамонга айланган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 02:48Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз"  5 01:39А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинда захирадан тушиб, гол урган ҳолда "Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолди!  40 01:30Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман"  2 00:45Кьеза "Ливерпул"ни А Сериянинг топ клубига алмаштириши мумкин  2 00:11Расман: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – Жаҳон чемпионатида  19 23:30РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаев 66 дақиқа ўйнади  57 23:21Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"  4

Суперлига: Кутилмаган меҳмон келган тур лауреатлари аниқланди ФОТО Новости

Суперлига: Кутилмаган меҳмон келган тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 25-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:0

Суперлиганинг 25-турининг энг қизиқарли ва диққат марказида бўлган баҳс Тошкентда ўтди.

Чемпионат пешқадамлиги учун курашаётган жамоаларнинг мазкур қарама-қаршилиги кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлди. "Бунёдкор" устунлиги остида ўтган ўйинда "қалдирғочлар" ишончли ғалабани тантана қилишди. Азизбек Ҳайдаров ва Абдулла Абдуллаевнинг киритган голлари "Бунёдкор"ни турнир жадвалида "Навбаҳор"га анча яқинлаштирди. Айни пайтда жамоалар ўртасидаги тафовут атига 1 очкони ташкил қилмоқда.


Тур мухлислари - Жиззахда

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг мазкур турида элитада жон сақлаб қолиш учун энг асосий рақобатчиси бўлган "Нефтчи" билан куч синашди. Жиззахдаги стадионда эса бу ўйинни кузатиш учун 6 мингдан ошиқроқ мухлислар ташриф буюришди. Жиззахликларнинг ғалабасида стадионга ташриф буюрган ишқибозларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлганини эътироф этиш лозим. Мухлислар нафақат ўз суюклиларини чиройли қўллаб-қувватлашди, балки бутун баҳс давомида юқори мухлислик маданиятини кўрсатишгани ҳам диққатга сазовор. Шу боисдан ҳам бу гал тур мухлислари дея жиззахлик ишқибозлар эътирофга лойиқ кўрилди.



Тур ҳаками -  Виктор Серазитдинов

Суперлиганинг 25-турининг энг марказий баҳси "Бунёдкор" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигини бошқарган Серазитдинов ўйинни юқори даражада ўтказди.


Ҳакам ўйин давомида кўпол ёки натижага таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўймади. Қатъият ва юқори ишонч билан бошқариб борилган учрашувда ҳакамларга ҳеч қандай савол бўлмади. Виктор Серазитдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса ўз зиммаларига юклатилган вазифани аъло даражада уддалашди.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб бормоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Футбол ҳақида умуман гаплашмадик"

"Бунёдкор" бош мураббийи молиявий қийинчиликлар пайтида футболчиларни ўйинга қандай тайёрлаётгани, уларни нималар деб руҳлантираётгани ҳақидаги саволга қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Учрашув пайти ўйин ичида яшайман. Ҳаётим футболга бағишланган ва футбол ичида яшайман. Шу боисдан ҳам ўйин пайтида эмоцияга берилиш, эҳтиросларни бошқаролмай қолиш нормал ҳолат. Баъзида тўпни тепиб юборишим ёки калла қўйворишим ҳам мумкин (кулади).

Очиғи, жамоа кубок ўйинидан кейин 3-4 кун мотам тутдик. Баъзида инсон нимадардир вақтинча воз кечиб туради. Биз бу ўйинга қадар машғулотларда футбол тўғрисида умуман гаплашганимиз йўқ. Ўйин ҳақида фақат бугун гаплашдик. Менимча, бу фойда келтирди. Бугун қўлга киритилган 3 очко шуни кўрсатиб турибди. Ҳеч қайси шогирдимга эътироз йўқ. Жамоа "Локомотив"га қарши, кубок баҳсида АГМК билан ҳам жонини бериб ўйнади. Мен улар билан фахрланаман! Футболда ғалаба бор жойда мағлубият ҳам бўлади. Бизларни қўллаб-қувватлаган мухлисларга алоҳида раҳмат. Ўйин охирида ҳаттоки наманганлик ишқибозлар ҳам жамоамиз номини олқишлашди. Энг юқори баҳо аслида шу. Агарда жамоамиз ўйини ёки натижаси ёқмаганида ҳеч ким бизни олқишламаган бўларди. Ҳаммага катта раҳмат", - деди Миржалол Қосимов.


Тур голи - Бобир Давлатов

"Насаф" ярим ҳимоячиси Бобир Давлатов мазкур турда "Қизилқум" дарвозасига жуда чиройли гол киритди.


Қаршида кечган учрашувда мезбонлар вакили Давлатов жамоадоши Шароф Муҳитдиновдан қабул қилиб олган тўпни узоқ масофадан жуда чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. Айнан шу гол "Насаф"нинг "Қизилқум" устидан қозонган ғалабасини мустаҳкамлади.


Тур дарвозабони - Роман Абдулов

Мазкур турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган дарвозабонлар кўп ҳам топилмади.

Фақатгина Милан Митрович, Элдорбек Суюнов ва Мурод Зуҳуров ўз зиммаларидаги ишни бехато бажаришди. Гарчи гол ўтказиб юборганига қарамасдан "Қўқон-1912"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилган ва дарвозасини бир қатор вазиятлардан муқаррар голлардан қутқарган АГМК посбони Роман Абдулов тур дарвозабони номига кўпроқ муносиб кўрилди. Абдулов ўйин давомида 4 маротаба сейв намойиш этиб жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Тур мураббийи - Миржалол Қосимов

Жамоани молиявий жуда қийин шароитда ушлаб турган ва камига шундай таркиб билан совринли ўринлар учун курашаётган "Бунёдкор"нинг ҳар бири ғалабасида жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг имзоси остида қўлга киритилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

"Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабада ҳам айнан Қосимовнинг тактик ўйини ва захирадан самарали фойдаланганини қўшимча қилиш лозим. Шу боисдан ҳам турнинг марказий баҳсида ғалабани тантана қилган "Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов тур мураббийи сифатида эътироф этилди.


Тур футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов

Бу турда кўплаб ҳужумчилар рақиб дарвозасига йўл топишгани қувонарли ҳолат. Айниқса терма жамоа рўйхатидан тушиб қолган ҳужумчиларнинг ҳар учаласи майдонни дубль қайд этган ҳолда тарк этишди.

Игорь Сергеев ва Бобир Абдихолиқов мазкур турда Темурхўжа Абдухолиқов каби дубль муаллифига айланди. Бироқ Темурхўжа Абдухолиқов қолган ҳамкасбларидан фарқли равишда нафақат гол урди, балки ўйин давомида ўз фаоллиги билан бошқалардан яққол ажралиб турди. Шу боисдан ҳам тур футболчиси дея айнан Темурхўжа Абдухолиқов эътироф этилди.


25-тур рамзий терма жамоаси (4-3-3)

Дарвозабон: Роман Абдулов (АГМК)

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Милош Симонович ("Сўғдиёна"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов ("Пахтакор"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Бобур Давлатов ("Насаф")

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")


Тўпурарлар
1.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 14 (9 пенальти)
2.Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 11 (2 пенальти)


Ассистент
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 12


Қизиқ факт: Фарруҳ Сайфиев Суперлиганинг иккинчи босқичининг барча ўйинларида гол ураётган ягона футболчи. Фарруҳ Сайфиев кетма-кет уч турдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти.


Тур сурати - Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйинини стадиондан кузатди


Рейтинг: -43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика