RU

Последние новости

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  8 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

Суарес, Кариус ёхуд "Манчестер Сити" академиясида бўлганини сиз билмаган топ-5 футболчи Новости

Суарес, Кариус ёхуд "Манчестер Сити" академиясида бўлганини сиз билмаган топ-5 футболчи

"Манчестер Сити"да дунёнинг энг яхши академияларидан бири бор.

У ердан ҳар доим ажойиб футболчилар етишиб чиққан. Биз сизларга ушбу академияда бўлган 5 футболчи ҳақида маълумот берамиз.

5. ДЕНИС СУАРЕС (Барселона)

"Манчестер Сити" собиқ устози Роберто Манчини 2011 йилда Денис Суарес билан шартнома имзолайди. Ўшанда манкунианликлар футболчи дунё даражасидаги плеймейкер бўла олишини сезишган.

Ўша вақтларда уни "Барселона", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўзига жалб этишга интилганди. Бироқ "шаҳарликлар" барчадан устун бўла олганди. Суарас аввалига "Сити"нинг академия жамоаси таркибида ўйнаган ва чиройли финтлари эвазига мухлислар эътиборига тушган. Кўпчилик ўшанда Давид Сильвага елкадош футболчи етишиб чиқаётганлигини айтганди.

Афсуски, "Сити"да 2012 йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишига қарамай, у 2013 йилда "Барселона"га йўл олди.

2014 йилда "Севилья"да ижарада ўйнади, 2015 йилда Каталония жамоаси уни "Вильяреал"га сотиб юборди. Ушбу жамоада Денис чиройли ўйинлар кўрсатди, 2016 йилда "Барселона" уни қайта сотиб олди.

24 ёшли футболчи "Барселона"нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланмаса-да, тез-тез илк дақиқалардан майдонга тушмоқда. У бу мавсумда 24 учрашувда қатнашди ва 3 гол уриб, 6 голга ассистентлик қилди.

4. БЕН МИ (Бёрнли)

28 ёшли ҳимоячи "Сити" таркибида Премьер-лигада ўйнамаган. У жамоанинг академияси билан 2008 йилда ёшлар ўртасидаги Англия кубогини қўлга киритган.

Роберто Манчини унинг ўйинларига юқори баҳо берган ва уни АҚШдаги мавсумолди турнега олиб кетган. У "Сити" билан Англия лига кубоги доирасида "Вест Бромвич"га қарши учрашувдагина майдонга тушган.

"Сити"нинг ўсмирлар жамоаси таркибида кўплаб ўйинлар ўтказди ва 2011 йилда "Бёрнли"га кўчиб ўтди. Ушбу жамоа таркибида умумий, барча турнирларда 246 баҳсда майдонга тушди ва 6 гол киритди. Яхши ва ишончли ҳимоячи.

3. ЛОРИС КАРИУС (Ливерпуль)

2009 йилда Кариус Германия U-16 термаси таркибида Озарбайжонга қарши учрашувда қатнашиб, "Сити" скаутлари эътиборига тушган. Ўша йили у Англияга борган ва "Сити" билан шартнома имзолаган.


Кейинчалик у ватанига қайтди ва "Майнц" таркибида ҳаракат қилди ва у ерда Бундеслиганинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлди.

2015/16 йилги мавсумда у Нойердан кейинги дарвозабон сифатида эътироф этилди. Шу орқали 2016 йилда "Ливерпуль" у билан шартнома имзолади. Эндиликда у Симон Миньолени захирага ўтказиб қўйган ва асосий дарвозабон бўлиб турибди.

Албатта, бунга илк навбатда Юрген Клоппнинг ишончи сабаб, бироқ у ўз ишини яхши бажараётганлиги ҳеч кимга сир эмас. У бу мавсумда 27 учрашувда қатнашиб, 14 баҳсда гол ўтказиб юбормади.

2. КИРАН ТРИППЬЕР (Тоттенхэм)

У Бен Ми билан бирга ўйнаган ва 2008 йилда ёшлар ўртасидаги Англия кубогини қўлга киритган. 2010 йилда асосий таркиб билан АҚШдаги мавсумолди турнега ҳам борган ва "Барселона"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган.

У ҳам "Сити" билан биргаликда бирорта расмий учрашувда қатнашмаган. Ўшанда "шаҳарликлар" Пабло Сабалета ва академия тарбияланувчиси Мика Ричардсни афзал кўришган.

Шундан кейин Триппьер ҳам Ми каби "Бёрнли"га борган. Ушбу жамоа учун 170 учрашувда қатнашган ва 5 гол киритган.

2014/15 йилдаги заргарона мавсумдан кейин уни "Тоттенхэм" харид қилган.

1. АДРИЕН РАБЬО (ПСЖ)

Балки бу исм ушбу рўйхатда тургани сиз учун сюрприздир, у "Манчестер Сити" академиясида таҳсил олган.

Рабьо "Сити"гача 6 академия кўригида бўлган, у ердан чиқибоқ ПСЖга борди.

2008 йилда у "Манчестер Сити" академиясининг энг яхши футболчисидан бирига айланиб олди. Айни дамда у 23 ёшда ва дунёнинг энг кучли жамоаси таркибида ҳар бир учрашувда ҳаракат қилмоқда. ПСЖ таркибида Рабьо 200дан ошиқ баҳсларда қатнашиб бўлди.Энг қизиғи, 21 ёшида, 2016 йил ноябрь ойида Франция термасида дебют учрашувини ҳам ўтказди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика