RU

Последние новости

08:47АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"дан устун келди   0 08:30"Динамо" икки нафар легионер, дарвозабон ва "Нефтчи" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 08:00"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?  1 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   42 00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  15 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  31 23:54Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси  22 23:17"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди  15 23:14Абдуқодир Ҳусанов: "Мен бу ерга соврин ютиш учун келдим"  12 23:02Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси!  88 22:49Виталий Денисов фаолиятини Россияда давом эттиради  3 22:30"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди  2 21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  6

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди Новости

Стадионда чироқ йўқлиги Самарқанддаги футбол мавсумининг очилиш ўйинида мадҳияни қўйишга халал берди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги (Биринчи Лига) биринчи босқич 1-тури доирасида 4 апрель, жума куни Самарқандда «Регистон» ва «Машъал-2» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, ўйин 2:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлган.

Расмий протокол маълумотларига кўра, Самарқандда Биринчи Лига мавсумини очиб берувчи ушбу учрашувни бевосита «Олимпия» стадионидан 176 нафар томошабин кузатиб борган. Томошабинлардан бирининг Твиттерда маълум қилишича, «стадионда чироқ йўқлиги сабаб, мадҳияни қўя олишмади».

«Регистон» – «Машъал-2» учрашувини стадионда кузатиб борган самарқандлик журналистнинг Kun’га маълум қилишича, электрон воситалар ёрдамида давлат мадҳиясини қўйиш иложи бўлмаган бўлса-да, футболчилар ва ҳакамлар мадҳияни жонли ижро этишган, мадҳия ижро этилаётган вақтда Ўзбекистон байроғи кўтарилган.

Хабар беришларича, нисбатан салқин ва ёмғирли ҳавода маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланган ўйиннинг иккинчи бўлимида стадионга чироқ келган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика