RU

Последние новости

18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44

"Спорт ТВ" мутасаддилар билан мулоқотга журналистларни таклиф этади Новости

"Спорт ТВ" мутасаддилар билан мулоқотга журналистларни таклиф этади

Теги :  Спорт Тв
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да тегишли вазирлик, қўмита, компаниялар, маҳаллий ҳокимиятлар томонидан олиб борилаётган ишлар кўрсатув ва эшиттиришлар орқали ёритилмоқда.

Тадбирлар масъул раҳбарлар ва мутахассислар иштирокида атрофлича таҳлил қилиб бориляпти.

Жумладан, "Спорт ТВ" телеканалида бугун Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,  Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари раҳбарияти ҳамда масъул шахслари иштирокида ОАВ билан мулоқот ташкил этилмоқда. Кўрсатув мавзуси "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш" тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига бағишланган.

"Спорт ТВ" барча оммавий ахборот воситалари журналистларини ушбу тадбирга таклиф этади. Учрашув 18.00да Ўзбекистон Олимпия ва Шон-шуҳрати музейида бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика