Соврин керакми? Муаммосиз! Ёхуд "Мюллер қоидаси" нима?
02 июл 2016 15:48
Новости
Соврин керакми? Муаммосиз! Ёхуд "Мюллер қоидаси" нима?
Томас Мюллер ҳақида гап кетганда, аввало унинг ўйин услуби аслида қандай эканлиги барчага савол уйғотади. Лекин ҳеч бир мутаассис ёки мураббий унинг ўйин услуби ҳақида аниқ бир тўхтамга кела олмайди.
Ноодатий ҳаракатлар, кутилмаган қарорлар, ғалати трюкларнинг барчаси Томас Мюллернинг ўйинида мужассам.
Бу унинг энг яхши ва фойдали ишларининг ҳаммаси эмас. Томас Мюллернинг энг катта ютуғи бу унинг жамоага ишлаши, ҳар қандай вазиятда фойда келтира олиши, фойдали иш коэффициент юқорилиги.
Мюллер ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Биз ҳозир унинг ўйини ҳақида атрофлича тўхталмоқчи эмасмиз.
Томас Мюллер ҳақида шунчаки фактларни келтирамиз холос. Қолганига ўзингиз баҳо бераверасиз.
Нега ундай сарлавҳа қўйилганига ушбу суратларда келтирилган фактлар жавоб бергани маъқул.
Демак "Мюллер қоидаси" билан танишамиз.
Қизиқ, ғалати, лекин бу факт!
Томас Мюллернинг асосий иши гол уриш эмас, жамоага фойда келтириш. Бу ҳақида Мюллернинг ўзи ҳам бот-бот гапириб келади.
Шаҳбоз Беғамов
Комментарии