RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи! Новости

Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!

"Манчестер Сити" 23 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 26-тури доирасида "Этихад" стадионида "Ливерпул"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида венгриялик Доминик Собослаининг узатмасидан сўнг мисрлик Муҳаммад Салоҳ "шаҳарликлар" дарвозасини ишғол қилди ва мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада "Ливерпуль" "Манчестер Сити" дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Бу сафар Салоҳнинг узатмасидан кейин Собослаи дарвозани аниқ нишонга олди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида гол урилмади ва "Ливерпуль" сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Арне Слот АПЛ бир мавсумида Пеп Гвардиолага қарши ғалаба дублини расмийлаштирди. Ва у бу ишни биринчи уринишдаёқ амалга оширди!

Биринчи даврада Слотт бошқарувидаги "қизиллар" "Энфилд"да 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

"Ливерпуль" 64 очко билан АПЛда ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Арсенал" ҳисобида 53 очко бор. "Манчестер Сити" 44 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика