RU

Последние новости

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  0 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  6 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  1 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  13 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Кимгадир шу нарса керакки, гап-сўз тарқатяпти"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз қароргоҳида машғулотларни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари бугун "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Биз мазкур ўйин олдидан "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Жамоанинг натижалари, турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни яхши эмас...

- Ёш футболчиларимиз ўйинни яхши олиб боришмоқда. Қайсидир ўйинларда омад етишмаяпти. Гоҳида тўп дарвозага киришни истамаяпти. Ўтган турларни ёмон ўтказдик, демаган бўлардим. Фурсатдан фойдаланиб "Бунёдкор" клуби раҳбарияти ва бош ҳомийимизга, ҳамда мухлисларга бизга ишонч билдираётгани учун миннатдорчилик билдираман. Суперлигадаги танаффус бу - кўпга келган тўй.

- Олдинда терма жамоамизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Барибир истаймизми йўқми асосий рақиб Саудия Арабистони. 2015 йил Осиё кубогида Миржалол Қосимовнинг мураббийлар штабида бу терма жамоага қарши баҳсда иштирок этгансиз. Демак уларнинг кучи ва имкониятларидан хабадорсиз...
- Ушбу баҳсдан сўнг орадан 6 йил ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Лекин Саудия Арабистони жиддий бўлиб қолган. Терма жамоамизга омад тилаб қоламан. Мураббийлар штабидан тортиб, футболчиларгача юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини чин дилдан тилайман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сўнгги пайтларда сиз томонингизга бўлаётган танқидларга муносабатингиз...
- Кимгадир шу нарса керакки, гап сўз тарқатяпти. Шу пайтгача нечта тур ўтган бўлса, мухлислар ёки ҳакамлар билан тортишганим йўқ. Қаердан бундай гаплар чиқяпти ҳайронман. Афсуски, шундай одамлар бор. Инсоф берсин, деб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика