RU

Последние новости

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   0 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  11 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Шуҳрат Мақсудов: “Бунёдкор” учун бундан буён ҳар бир учрашув финал ҳисобланади" Новости

Шуҳрат Мақсудов: “Бунёдкор” учун бундан буён ҳар бир учрашув финал ҳисобланади"

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини мавсум бошида юқори ўринлар учун курашишини ҳеч ким тахмин қилмаганди.

Лекин, айни дамда “Қалдирғоч”лар турнир жадвалининг учинчи поғонаси учун кураш олиб бормоқда. Қизиқарли томони уларда ҳамон имконият мавжуд. Бари футболчиларнинг ўз қўлида. Учта баҳсда уч очко ишлашса бўлгани. Жамоанинг навбатдаги машғулотлари якунинга еткандан сўнг Вадим Абрамовга яқиндан кўмаклашаётган мураббий Шуҳрат Мақсудовдан навбатдаги тур арафасида сайтимиз учун интервью олдик.

- Жамоа олдида масъулиятли вазифа турибди. Шундай экан якшанба куни ўтказиладиган ўйинда сизларни фақат ғалаба қониқтиради. “Навбаҳор” билан ўйинга тайёргарлик жараёни ҳусусида маълумот бериб ўтсангиз...

- Авваламбор ассалому алейкум. Тайёргарлик ҳар доимгидек қизғин кетмоқда. Албатта, ҳаммага маълум танаффусда деярли асосий таркибсиз машғулотларни олиб бордик. Боиси, кўп футболчиларимиз миллий ва олимпия терма жамоаси ихтиёрида эди. Мана ўтган кундан бошлаб жамоамизни негизини ташкил қилувчи футболчилар билан йиғилдик. Олимпиячилар узоқ йўл масофа босиб келганликлари учун уларга дам бердик. Кеча илк бор барча футболчилар иштирокида машғулотларни ўтказишга улгурдик. Буни ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Сабаби ўйинчилар клубга турли ҳолатларда етиб келишади. Жисмоний ва руҳий ҳолати турлича бўлади. “Навбаҳор” билан ўйинга уларни ҳар томонлама ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

- Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак жамоа "Навбаҳор"га қарши тўлиқ куч билан ўйнамайди...

- Энди юқорида ҳам айтдим, футболчилар терма жамоалар билан шуғулландилар. Бу-футболчиларнинг қилиб юрган иши. Ватанимиз терма жамоасига жалб этилганлар борасида ҳеч қандай гап сўз бўлиши мумкин эмас. Боллар ҳам вазиятни тушуниб турибди. Улар проффесионал. Учта баҳс қолди. Бундан буён уларнинг ҳар бири биз учун финалдек ўтади. Боллар жиддий қарашмоқда. Наманган жамоасини ҳурмат қиламиз. У ерда олдиндан футболга катта эътибор қаратиб келинган. Ҳозир ҳам, келажакда ҳам водийда футбол ўлмайди деган умиддаман. Бир қанча махоратли футболчилар етишиб чиққан. Умумий қилиб айтганда ички чемпионатимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Гарчи чемпион номи аниқ бўлган бўлсада, қолган ўринлар учун интрига мавжуд. Бу футболимиз ривожланаётганидан далолат.


- Иккинчи даврада жамоага қўшилган янгги футболчилар қай даражада ишончни оқламоқда? Ҳусусан легионерлар Евгений Чумак, Дмитрий Островский...

- Масалан Шоҳруҳ Гадоев ва Санжар Турсуновни аввалдан билар эдик. Хабарингиз бор иккинчи даврага тайёргарликни Минскда олиб бордик. Чумак ва Островскийни уша йиғинда синовдан ўтказдик. Бундай ўйинчиларни кўриб олиш кўпроқ вақт талаб қилади. Афсус, бизда уларни тўлиқ ўрганиш учун фурсат кам бўлди. Ўртоқлик учрашувларидаги ҳаракатларини кўриб жамоамизга қўшиб олгандик.

- “Бунёдкор”нинг сўнгги пайтлардаги муваффақиятсиз натижалари майдон билан боғлиқми? ТТЙМИ стадионида ўта мазмунли ва натижа қайд этилаётганди...

- Гап майдонда демаган бўлардим. Йилдан йилга юртимиздаги майдонлар чими сифатли кўриниш олмоқда. Фақат тўғрисини айтиш керак, Андижондаги майдон жудаям оғир аҳволда эди. У ерда тўп тепиш машаққат. Уй стадионимиздаги майдон ўйиндан ўйинга яхшиланиб боряпти. Бошида кўчиб кетаётган жойлари кузатилди. Ҳозир қониқарли даражада.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика