Шуҳрат Мақсудов: "Апрелдаги йиғин бўлмайди, энди майда йиғиламиз"
15 апр 2014 15:26
Новости
Шуҳрат Мақсудов: "Апрелдаги йиғин бўлмайди, энди майда йиғиламиз"
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов терма жамоанинг кеча бошланиши керак бўлган йиғини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Апрель ойида йиғин ўтказиш режамизда бор эди. Лекин терма жамоага номзод кўпчилик йигитларимиз Ўзбекистон кубоги ўйинларида майдонга тушишади. Шуни инобатга олган ҳолда, йиғинни май ойида ўтказишга қарор қилдик. Футболчилар машғулотдан кўра, расмий ўйинда иштирок этишса фойдалироқ бўлади. Энди май ойининг биринчи 10 кунлигида йиғин ўтказамиз. Май ойининг учинчи 10 кунлигида миллий терма жамоамиз Тошкентда йиғин ўтказади. Йиғин доирасида Уммон миллий терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Май ойининг биринчи 10 кунлигида йиғин ташкил этишимизда айнан шу ҳолат инобатга олинган", - дейди Шуҳрат Мақсудов "СА" сайтига берган интервьюсида.
Камолиддин Алимов.
Камолиддин Алимов.
Комментарии