RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  15 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

“Шўртан” олдига элитага қайтиш вазифаси қўйилди Новости

“Шўртан” олдига элитага қайтиш вазифаси қўйилди

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси яна кучлилар сафига қайтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Клуб матбуот хизматининг “СА”га хабар беришича, куни-кеча жамоанинг Қаршидаги офисида клуб раҳбарлари, ҳомийлар ва барча ишчи ходимлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад жамоанинг ортда қолган мавсумдаги иштирокини тахлил қилиб, ундан тўғри хулоса чиқариб олиш эди.
Шунингдек йиғилишда “Шўртан”нинг яна аввалги қаддини ростлаш жоизлиги аълоҳида таъкидланди. Бу борада бош хомий “Шўртаннефтгаз” мавсум мобайнида молиявий муаммолар бўлмаслигини ҳам аълоҳида таъкидлади.

Клуб раҳбарияти ҳам ўз навбатида жамоанинг яна олий лигага қайтариш учун бор куч билан ишлашини айтиб ўтди.  Шу тариқа “Шўртан”нинг олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйилди.
Бўлиб ўтган йиғилишда бош мураббий масаласи ҳам кўриб чиқилди ва жорий йил клубни Мухтор Қурбонов бошқарадиган бўлди.
Бу бежиз эмас албатта. Боиси Қурбонов илгари футболчилик даврида ҳам “Шўртан” шарафини ҳимоя қилганди. Қолаверса мураббийлик чоғида ҳам жамоада ассисент сифатида фаолият юритган. Қисқаси “Шўртан” учун бегона эмас ва клубнинг холатидан хабардор.

Янги бош мураббийга кимлар ёрдам бериши ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Жамоа эса йиғинни 7 январдан бошлайдиган бўлди.  Айнан ушбу йиғин давомида таркибда ҳам ўзгаришлар қилинади.

Раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзаро келишган холда, асосий таркибнинг ўзаги сақланиб қолинишига келишиб олинди. Шу боис имкон ўсиб келаётган ёш иқтидорли ўйинчилар билан бир қаторда маҳоратли футболчиларни ҳам жамоада олиб қолиш чоралари кўриб чиқилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика