RU

Последние новости

01:55Миллатлар лигаси. Франция ғалаба қозонди, Италия Исроилни таслим қилди, Қозоғистонда мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:31"Олимпик" - "Металлург" учрашуви "Жар"да ўтказилмайди  0 00:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 00:15Франция Бельгияга имкон қолдирмади  3 23:28Флик энг яхши мураббий деб топилди  3 23:20Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА  2 22:10Жамшид Искандеров: "Мақсадимиз - уч очко билан уйга қайтиш"  3 21:51Кўпчиликни ҳавотирга солаётган стадионда Ўзбекистон терма жамоаси машғулот ўтказди  7 21:36Назорат учрашуви. ОКМК ва "Динамо" иштирокидаги голлар шоусида ғолиб аниқланмади  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "Қирғизистон Эронга қарши учрашувда дуранг қайд этиши учун яхши имкониятга эга эди"  7 21:05Шерзод Насруллаев: "Эртага 200 фоиз иштиёқ билан майдонга тушамиз"  4 20:38Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон ўйинини ким бошқаради?  2 20:25"Роналду — андоза"  12 20:03"Олимпик" назорат беллашувида "Сурхон"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 19:44Ўзбекистон МТЖ ўйинолди расмий машғулотини ўтказди. Муҳокамаларга сабаб бўлаётган майдон ҳолати қанақа?  14

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади Новости

Шоҳруҳ Гадоев операция қилинади

"Насаф"нинг ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси жароҳати боис жамоанинг муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.
Август ойида олган жароҳатидан ҳануз қутула олмади. Нега? Бизга маълум бўлишича гипс остидаги жароҳат кутилганидек битмаган. Энди у жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбур.

Бу ҳолатда жамоа шифокорларининг ҳам "айби" борлиги маълум бўлди. Шоҳруҳнинг жароҳатини битиш жараёни етарли даражада назорат қилинмаган, натижада у энди ОЧЛ плей офф учрашувларини ва миллий чемпионатнинг бошидаги бир-неча ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Бундан норози бўлган жамоа мураббийлар штаби томонидан жамоа шифокорларига жиддий  эътирозлар билдирилган. Бунинг оқибатида жамоанинг асосий шифокори Рустам ака Меҳмонов истеъфога чиқарилган.

Ҳозирги пайтда "Насаф" жамоасининг асосий шифокори сифатида Барот ака Эдмуродов иш бошлаган. У киши бунгача Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида фаолият юритиб келаётган эди. Мухлисларни ёдида бўлса, ушбу мутахасис аввал ҳам "Насаф" жамоасида шифокорлик қилган.

Биз сайтимиз номидан Шоҳруҳ Гадоевнинг бугунги аҳволи тўғрисида маълумот беришини сўраб, жамоада кўп йиллардан буён шифокор бўлиб ишлаётган Ҳамза Мавлоновга мурожаат қилдик.

- Афсуски, Шоҳруҳ жарроҳлик амлалиёти ўтказмаса бўлмайди. Бу бизга кўп текширувлардан ва шу соҳа мутахасислари билан маслаҳатлашганимизда маълум бўлди. Аммо, ваҳимага ўрин йўқ, жарроҳлик амлалиёти унчалик жиддий эмас балки енгилроқдир. Шоҳруҳ Гадоев шу кунларда бу жарроҳлик учун хорижга жўнаб кетишга тайёрланаяпти ва амалиётдан сўнг юртимизга қайтиб келади ҳамда муолажаларни шу ерда давом эттиради.

- Шоҳруҳ  қачон майдонга туша олиши мумкин?


- Ҳаммаси режамиз бўйича амалга ошса, у чемпионатимизнинг бошланишида майдонга тушишга тайёр бўлади, балки чемпионат бошида бир-икки турни ўтказиб юбориши ҳам мумкин, аммо у биринчи давра бошиданоқ жамоамизга ёрдам бера олади.

- Биз 26 декабрь куни "Насаф"ни тақдирлаш маросимидаги тантанада  Шоҳруҳни роса рақсга тушганини гувоҳи бўлдик...


- Ҳа (кулиб) унинг аҳволи юришга ёки рақсга тушишга ҳалақит бермайди, лекин югурганда оёғида бироз оғриқ сезаяпти. Шунинг учун бундан жарроҳлик амалиётисиз қутулиб бўлмайди.

Жамоанинг жароҳат олган бошқа ўйинчилари Кенжа Тўраев, Эркин Бойдуллаев ва Шуҳрат Муҳаммадиевлар асосий таркиб билан машғулотларни бошлаб юборишган. Алишер Юсупов ҳам худди шундай машғулотларга киришган. Улар бу йил жамоага тўлиқ ёрдам беришга тайёрлар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика