RU

Последние новости

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Шевченко Хомяков штабида, Грузия ва Украинадан легионерлар қўшилади ёхуд "Андижон" Туркияга етиб келди Новости

Шевченко Хомяков штабида, Грузия ва Украинадан легионерлар қўшилади ёхуд "Андижон" Туркияга етиб келди

Суперлиганинг аксарият жамоалари сингари "Андижон" ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрига ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун "Андижон" билан биргаликда "Сўғдиёна", "Насаф" жамоалари хориж йиғини учун жами 5 соатлик парвоздан сўнг Анталияга етиб келди. Бугун шунингдек тонгда "Турон" ва "Олимпик" Истанбул орқали манзилга йўл олди. 


"Турон" Туркияга йўл олди

"Олимпик" жамоаси Туркияга қандай таркиб билан учиб кетди?

"Насаф" Туркияга қандай таркиб билан етиб боргани маълум бўлди



"Андижон" жамоаси тушликдан сўнг "ASTERIA KREMLIN PALACE" меҳмонхонасига жойлашди. "Бургутлар" бугунниг ўзида машғулотларга киришишди. Футболчилар енгил машқларни бажаришди. Бу ердаги машғулотлар 17 февралга қадар давом этади. Дастлабки ўртоқлик учрашуви 31 январь куни Руминиянинг "Чиксереда" клубига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бош мураббий Александр Хомяковга эндиликда Николай Шевченко ва Анатолий Курлаев ҳам кўмаклашади. 


“Андижон” делегациясининг Туркияга йўл олаётган таркиби қуйидагича:  

Раҳбарият

Бош директор: Улуғбек Мирзаев

Спорт директори: Элбек Саматов

Бош мураббий: Александр Хомяков

Бош мураббий ёрдамчиси: Артём Петросян

Дарвозабонлар мураббийи: Қобил Олимжонов

Мураббийлар: Элёр Раҳматуллаев, Николай Шевченко

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Анатолий Курлаев

Шифокор: Ғофуржон Жўраев

Физиотерапевт: Оматилло Ортиқов

Массажчи: Азизбек Каримов

Администратор: Хурсандбек Қосимов

Матбуот котиби: Шуҳратбек Жўраев

Таҳлилчи: Шерзодбек Мамадалиев


Футболчилар

Дарвозабонлар: 

Элдор Адҳамов

Моҳир Комилов


Ҳимоячилар:

Илдар Маматказин

Ислом Маматказин

Абдураҳмон Комилов

Абдувоҳид Ғуломов

Владимир Бубанья

Аҳмаджон Анваров

Илҳом Алижонов


Ярим ҳимоячилар:

Аслбек Айсаров

Фарҳод Бекмуродов

Сардор Азимов

Фарҳод Соҳибжонов

Муҳаммадкарим Тоиров

Илҳом Абдуғаниев

Сардор Абдунабиев

Суҳроб Бердиев


Ҳужумчилар:

Шаҳбоз Эркинов

Иззат Абдулхақов

Бобур Фарҳодов


Жамоага қўшилиши кутилаётган легионерлар

Жумладан, 1988 йилда таваллуд топган украиналик тажрибали дарвозабон Игорь Литовка “Андижон” ихтиёрига етиб келади. Унинг охирги клуби Хорватиянинг “Загора” жамоаси ҳисобланади.

Украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ҳам “Андижон” сафига қўшилади. 1993 йилда туғилган Арвеладзе ярим ҳимоячи бўлиб, бунгача Грузиянинг “Торпедо” Кутаиси клуби шарафини ҳимоя қилган.

Булардан ташқари, яна бир легионер грузиялик ярим ҳимоячи Нодари Кавтарадзе бўлиб, у 1993 йилда таваллуд топган. Тажрибали ўйинчининг сўнгги жамоаси Кутаисининг “Торпедо”си ҳисобланади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика