RU

Последние новости

01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  5 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  43 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  8 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  227

Шерзод Эсанов: "Худога шукрки, дебют ўйиним ғалаба билан бошланди" Новости

Шерзод Эсанов: "Худога шукрки, дебют ўйиним ғалаба билан бошланди"

"Андижон" Суперлиганинг 4-турида Тошкентдаги "Жар" стадионида "Олимпик"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мухлисларини қувонтирди.

Мазкур беллашувда Осиё чемпиони Шерзод Эсанов иккинчи таймда захирадан майдонга тушди ва ўйинга жуда яхши киришиб кетди. 

Учрашувдан сўнг Эсанов "Олимпик" клубига қарши ўйин ва қўлга киритилган Осиё чемпионлиги хусусида гапирди. 

- "Олимпик" клубига қарши баҳсда Суперлигада дебютингизни ўтказдингиз ва ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

-  Авваламбор, қўлга киритилган ғалаба билан "Андижон" мухлисларини табриклайман. Худога шукрки, дебют ўйиним ғалаба билан бошланди. Биз ғалабамизни тўғри танланган тактика эвазига қўлга киритдик.

- Яқинда Осиё чемпионлигини қўлга киритдингиз. Шундан сўнг ҳаётингизда нима ўзгарганини ҳис қилдингиз?

- Асосий мақсадларимдан бири амалга ошди, Худога шукр. Қолаверса, ушбу муваффақиятдан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди.

- Сиз учун энг қийин ва мураккаб учрашув қайси бўлди?

- Биз учун энг қийини бу Австралияга карши ўйин бўлди, чунки бу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун эди.

- Клубга қайтганингизда сизни кўтаринкилик билан кутиб олдилар. Айтиш керакки, йил бошидан бери "Андижон"га энди қўшилдингиз ва қандай ўзгаришларни ҳис қилдингиз?

- Ҳа, клубда мени жуда илиқ кутиб олишди. Жамоамиз аҳил ва иноқ.

- Осиё чемпионлиги қўлга киритилгани учун совға қилинган машинани ўзингиз ҳайдаяпсизми ёки...

-  Йўқ, совға қилинган машинани отамга бердим.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика