RU

Последние новости

19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  0 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  7 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0

"Шердор" ва "Иттифоқ Навоий" футбол клублари Ўзбекистон профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди Новости

"Шердор" ва "Иттифоқ Навоий" футбол клублари Ўзбекистон профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг 2020 йил 30 июндаги 04-сонли йиғилиш баёнига асосан “Шердор” ва “Иттифоқ Навоий” футбол клублари белгиланган талабларни бажармаётгани ҳамда қатнашчилик бадали ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўламагани учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

“Шердор” футбол клуби 2018 йилда, “Иттифоқ Навоий” футбол клуби эса 2019 йилда Про-лигада иштирок этиши учун шартли равишда қабул қилинган бўлиб, бунда клублар раҳбариятининг ўша вақтда ЎзПФЛ томонидан қўйилган талабларни бажариш юзасидан берган ваъдалари  муҳим ўрин тутган эди. Бироқ, ҳозирга қадар мазкур футбол клублари ўз мажбуриятларини бажаргани йўқ. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси жорий йилнинг январь ойида Про-лигада иштирок этувчи футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми ҳамда регламент талабларининг бажарилишини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳ ташкил қилганди. Бунда “Шердор” футбол клубининг фаолияти ўрганилган. Ўрганишлар жараёнида футбол клубининг молиявий-ҳисоб фаолияти тўлиқ юритилмаслиги, 2020 йилги харажатлар сметаси тасдиқланган бўлса-да молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги аниқланган.

“Шердор” футбол клубида молиявий ҳолатнинг яхши эмаслиги, қарздорликлар бартараф этилмагани, қатнашчилик бадали ҳатто ўтган мавсум учун ҳам тўлиқ тўланмагани, молиявий-ҳисоб фаолияти талаб даражасида юритилмаслигидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ унинг келгуси фаолиятига шубҳа билан қарайди. Аслида “Шердор” футбол клубининг 2020 йил 24 февралдаги 07-сонли мурожаат хатига асосан, футбол клубига жорий йилнинг 1 апрелига қадар вазиятни ўнглаш учун муддат берилган ҳамда шартли равишда Биринчи лига иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтишига рухсат берилганди.  Шундай бўлсада, “Шердор” футбол клуби кетма-кет кафолат хати ёзиш билан чекланди холос. Аслида эса клублар аввал қатнашчилик бадалини тўлаб, сўнг мусобақада иштирок этиши керак. ЎзПФЛ эса бу борада клубларга доим имконият яратиб беради. Аммо ўтган йиллардан ҳам қарздор бўлган клубларнинг мусобақада давом этиши, Мусобақалар ўтказиш регламентининг бузилиши ҳисобланади. ЎзПФЛ бундай клубларга вазиятни чигаллаштирмай, Иккинчи лига мусобақасида фаолиятини давом эттиришни тавсия қилади. 

Шу билан бирга, “Иттифоқ Навоий” футбол клуби ҳам ўтган йилги мавсумда чемпионатда муносиб иштирок этмагани, регламент талабларини тўлиқ бажармаётгани, қатнашчилик бадали юзасидан “Шердор” футбол клубидаги каби қарздорликлар мавжуд эканидан келиб чиқиб, Иккинчи лига учун тавсия этилади. “Шердор” ва “Иттифоқ Навоий” футбол клублари қатнашчилар сафидан чиқарилгани учун мазкур футбол клублари ва уларнинг футболчилар билан меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилингудек бўлса, футболчиларнинг ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи бошқа футбол клублари билан имзолаган меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказиб берилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика