RU

Последние новости

09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  5 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  3 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  10 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  37 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1

Шавкат Саидов: "Навбаҳор"нинг олий лигада қолишини барча бекободликлар, “Металлург” клуби чин дилдан хоҳлайди" Новости

Шавкат Саидов: "Навбаҳор"нинг олий лигада қолишини барча бекободликлар, “Металлург” клуби чин дилдан хоҳлайди"

“Металлург” – “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Бугун чиройли, ҳужумкор футбол намойиш этдик. Йирик ғалаба учун барча футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлиб ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборган бўлсакда, Тошкентда “Бунёдкор”га қарши кечган учрашувдан фарқли ўлароқ яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Бутун ўйин давомида ҳужумкор футбол намойиш этишди ва Бекобод аҳлини хурсанд этишди.

“Навбаҳор” шонли тарихга эга, мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири бўлиб келган. Бу жамоанинг олий лигада ўз ўрни, мавқеини сақлаб қолишини биз – барча бекободликлар, “Металлург” футбол клуби вакиллари чин дилдан хоҳлаймиз. Бугун улар учрашувни жуда фаол бошлашганди. Аммо айни пайтда жамоанинг эгаллаб турган мавқеи ўйинчиларнинг психологиясига қаттиқ таъсир кўрсатганлиги сезилиб турди. Бошлаган ишларини охиригача етказа олишмади. Чизиқлардаги узилишлардан, бўшлиқлардан эса биз унумли фойдаландик. Биринчи таймнинг ўзидаёқ йирик ҳисоб қайд этилганидан кейин эса “Навбаҳор” қаршиликни тўхтатди. Кейинги учрашувларда “Навбаҳор”га омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика