RU

Последние новости

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Шавкат Саидов: "Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги натижани унутинглар деганди" Новости

Шавкат Саидов: "Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги натижани унутинглар деганди"

“Металлург” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ҳар иккала жамоа раҳбарлари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар мураббийи иштирок этди.

Б.Ашурматов, “Навбаҳор” ФК бош мураббийи:

"Металлург" – кучли жамоа. Жамоа бош мураббийи Рустам ака Мирсодиқовни эса Ўзбекистоннинг энг кучли мутахассисларидан бири деб биламан. Учрашувдан аввал йигитларга Рустам ака ўз шогирдларини ўйинга қандай руҳлантира олишини тушунтирдим. Чунки, Рустам акам менинг ҳам устозим бўлган ва ўзим кўрганлигим, билганлигим учун футболчиларимни шу руҳда тайёрладим. Худога шукур, бугун футболчиларим кўрсатмаларни аниқ бажаришди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Шу сабабли йигитларга жанговор ўйин намойиш этишгани, охиригача курашишгани учун уларнинг олдига кирганимда ҳам катта миннатдорчилик билдирдим. Агар шундай ўйин кўрсатишда давом этсак, ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз.
 Беллашув охиригача барчани хаяжонда ушлаб турди. Намангандан бизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимизнинг келгани ҳам ўйинчиларга қўшимча далда бўлди. Жамоамиз номидан мухлисларга ташаккур айтаман. Рақиб тўғрисида фақат ижобий фикрларни айтишим мумкин. “Металлург”кучли ҳужум чизиғига эга. Шаҳзод Нурматов мамлакатимиздаги индивидуал тарафдан энг кучли ҳужумчилардан бири. Футболда ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади. Кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлуб бўлади. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ғалабага лойиқ ўйин намойиш этди. Бугун омад биз томонда бўлди. Шу сабабли уч очко эгасига айландик.
 
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:

Футбол жамоавий ўйин. Футболчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлиги юқори даражада бўлмаса натижага эришиш қийин. Афсуски, биринчи давра якунидаги ғалабалар серияси, иккинчи даврани чемпионликка асосий даъвогар – “Локомотив билан сафарда дуранг билан бошлашимиз жамоа руҳиятига ўзгача таъсир кўрсатди, шекилли. Учрашувдан олдин бош мураббий Рустам Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги ижобий натижани унутинглар, у тарих. Бугунги ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим. Рақиб жиддий тайёргарлик билан келаяпти. Майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун кураш олиб борсакгина мақсадга эришамиз, деб таъкидлаб ўтганди. Аммо бу барча ўйинчиларимиз онгига бирдек етиб бормаганлиги сезилди. Иккинчи таймда ўйинимиз бироз жонланди. Ҳисобни қисқартириб олганимиздан кейин ижобий натижага эришишга умид ҳам уйғонганди. Аммо вақт танқислиги бунга халақит берди. Бугун маҳорат ғалаба қозонди деб ўйламайман. Шижоат, ғалабага иштиёқ устун келди. Мазкур мағлубият футболчиларимизга ҳам, мураббийларимизга ҳам бирдек сабоқ бўлишига ишонаман. Олдинда иккинчи давранинг узун карвони турибди. Йигитлар йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда ҳужумкор руҳда тўп суришади ҳамда ишқибозларимизни албатта ғалабалар билан хурсанд этишади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика