RU

Последние новости

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  60 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли” Новости

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Хотира-79” баҳсида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Уйчи жамоаси техник-директори Шавкат Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли. Ўйин асосан тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. Омадимиз келди ва кўзлаган мақсадимизга эришдик. Учрашув сўнггиларида ғалаба тўпини киритиб, ғалабани илиб кетдик. Биласизми бу муваффақият биз учун жуда керак эди. Йигитларга руҳий жиҳатдан фойдали бўлди деб ўйлайман. Кейинги турларда бу ҳам ижобий самара беради – дея гап бошлади Аҳмедов.

- Рақибга нисбатан биздаги футболчиларнинг тажрибаси юқори эди. Баҳром Юлдашев билан Аюбхон Гаппаров сингари ўйинчилар ўз вақтида олий лигада ҳам ўйнаган. Қолаверса Ботир Каримжонов ва Шуҳрат Ҳамидов эса биринчи лига тоифасида тажрибали футболчилар саналади. Бундан ташқари ўз вақтида ёшлар терма жамоаси сафида харакат қилган иқтидорли ўйинчи Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам ёрдами катта бўлмоқда. Қувонарлиси “Локомотив-БФК”га қарши баҳсда тажрибали ҳимоячимиз Дурбек Умаралиев ҳам майдонга тушди. “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўта олмаган Умаралиев куни-кеча яна қайтадан ўтди. Бу эса жамоага фойдали бўлди. Сардоримизнинг қайтиши ҳам ҳимоя чизиғидаги камчиликларга барҳам берди.

- “Локомотив-БФК” жамоаси тўғрисида фикрларим ижобий. Курашчан ва келажаги порлок клуб деган бўлардим. Уларга яратиб берилган шароитларга ҳам ҳавас қилиш мумкин. Қароргоҳи ва стадиони аъло даражада. Ўйин борасида ҳам чакки эмас. Уларда асосан ёшлар ўйнамоқда.

- Мазкур учрашувга 13 нафар футболчи билан борганимиз рост. Бу жамоада муаммо борлигидан эмас. Балки таркибдаги футболчиларнинг жарохатга йўқлиққани билан боғлиқдир. Шунингдек яна айрим сабабларга кўра, сафдан чиқишди. Нолимаймиз, туман ҳокимлиги томонидан жамоага бўлган эътибор яхши. Тўғри, айрим клублар сингари футболчиларга катта миқдорда маош тўлай олмаймиз. Лекин имкон қадар оз миқдорда бўлсада, вақтида бериб боришга харакат қиляпмиз. Шунинг учун ҳам асосий эътиборни кўпроқ маҳаллий ва ёшларга қаратганмиз. Ўз ўйинини топиб кетиб, олий лига ёки биринчи лиганинг етакчи клубларидан таклиф олса, қаршилик кўрсатмасдан омад тилаймиз.

- Бу йил Уйчи туманида “Пахтакор” номли стадионимиз реконструкция қилинаётгани боис, рақибларимизни Наманган шаҳридаги стадионларнинг бирида қабул қилмоқдамиз. Вилоят футбол федерацияси ҳам қараб турмаяпти. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан – дейди “Хотира-79” техник директори Шавкат Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика