Шан Зхипинг: "Эрон биринчи ўринни эгаллашини билган ҳолда, бошқа жамоалар билан курашмоқчи эдик"
14 фев 2016 18:23
Новости
Шан Зхипинг: "Эрон биринчи ўринни эгаллашини билган ҳолда, бошқа жамоалар билан курашмоқчи эдик"
Хитой - Иордания учрашувидан сўнг, хитойликлар устози Шан Зхипинг билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Биринчи бўлимда гол кирита олмадик. Иккинчи бўлимда эса жамоамиз 5 та гол киритди. Бу турнирдаги энг яхши иккинчи бўлимимиз бўлди. Бугунги ўйин учун йигитларга катта раҳмат айтмоқчиман. Гуруҳда Эрон биринчи ўринни эгаллашини билиб, қолган жамоалар билан охиригача курашишни мақсад қилган эдик. Аммо, гуруҳдан чиқа олмадик. Турнирдаги ягона қувонарли ҳолат - биз сўнгги учрашувда ғалаба қозондик", дея ўз фикларига якун ясади хитойликлар устози.
Комментарии