RU

Последние новости

11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  2 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  6 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  2 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  11

Шамшод Сариков: "Бу "Навбаҳор” “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас" Новости

Шамшод Сариков: "Бу "Навбаҳор” “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас"

Хабарингиз бор, 5 февраль куни ЎФА Азизбек Турғунбоев иши бўйича ўз қарорини эълон қилди.

Унга кўра “Навбаҳор” вингери энди ёзгача ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари, “Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 1 йил муддатга футболдан четлатилди. “Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов, шунингдек, “Навбаҳор” вице-президенти Шамшод Сариковлар ҳам ЎФА қарорига биноан 6 ой муддатга футболдан четлатилишди. Биз юқоридаги масалалар борасида Шамшод Сариков билан боғланиб, ундан интервью олдик. Қуйида Шамшод Эргашовичнинг фикрлари билан танишасиз.

“Навбаҳор” мухлислари нафақат клубнинг, балки клуб ходимларининг ҳам тақдирига бефарқ эмасликларига яна бир бор амин бўлдим. ЎФАнинг 5 февралдаги қароридан сўнг, наманганлик мухлислар тинимсиз қўнғироқлар қилиб, ҳол-аҳвол сўрашмоқда. Керак бўлса, ижтимоий тармоқларда мен билан боғланиб, “Ака, биз сиз биланмиз”, деб далда бериб, қўллаб-қувватлаб туришибди. Барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Хабарларга келадиган бўлсак, ЎФАнинг қарорини биз албатта ҳурмат қилишимиз лозим. Қарорни тўғри деб қабул қилдим.

Тан олишимиз керак, регламентни бузиш каби хатоликлар бўлган. Умид Аҳмаджонов тўғри йўлдан кетмоқда. Бундай ишлар учун кескин чоралар кўришни тўғри қарор деб биламан ва шундай оқилона чоралардан сўнг футболда ўсиш ва ривожланиш бўлади. Энди бундай ҳолатларни такрорламаслик учун клубдаги баъзи ходимларни алмаштирамиз ва малакаларини оширамиз.



Азизбек Турғунбоев ҳақидаги бугунги гаплардан сўнг бир нарсани айтиб қўйишим керак. Турғунбоев “Навбаҳор” учун охиригача туриб берди. Мухлислардан илтимосим, футболчини айбламасдан, уни қўллаб-қувватлаб туришга чақириб қоламан. Турғунбоев ҳақиқий Наманган фарзанди эканлигини, “Навбаҳор”ни яхши кўришини ва мухлисларни ҳурмат қилишини ҳаммамизга кўрсатиб берди. Бу ерда ҳеч қанақасига Азизбекни айби бор, деб ўйламайман.

Футболчи балки хато қилгандир, лекин уни хато қилишга мажбур қилишган. Баъзи мухлислар хавотирга тушиб қолишмоқда. Шуни таъкидламоқчиманки, “Навбаҳор”нинг орқасида фақат Сариков деган инсон эмас, унинг Наманган халқидек жонкуяр миллионлаб мухлислари турибди.

Энди мен вақтинча футболдан узоқда бўламан. Лекин бир нарсани ваъда қиламан. Насиб қилса яқин кунларда “Навбаҳор” 4 та супертрансферларни амалга оширади. Бу борадаги ишларни бошлаб қўйган эдик, яқинда эълон қилинади. Ушбу трансферларга мен ўзим бош-қош бўлмасам ҳам, мен ишонган ходимлар бу ишларни охиригача етказиб қўйишларига ишонаман.



Клубдаги ривожланиш асло тўхтаб қолмайди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам ёмон эмас, лекин чемпионлик йўлида таркиб яна кучайтирилади. Клуб ўз олдига қилинадиган ишлар бўйича узоқ йиллик режа тузган ва ушбу режа асосида ишлар амалга оширилади. Энди “Навбаҳор” олдингидек бўлмайди. Бундан кейин биз футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаймиз, янги юлдузларни кашф этамиз ва ушбу юлдузлар Европа майдонларида тўп суришади. “Навбаҳор” ҳар томонлама профессионал клубга айлантирилади. Биз изланишдан тўхтамаймиз ва албатта ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Азизбек Турғунбоев ҳақида яна икки оғиз. Мухлислардан турли хил миш-мишларга ишонмасликларини, Азизбек ундай экан, Азизбек бундай экан, деган гапларни гапирмасликларини сўраб қоламан. Чунки Азизбек яна қайтараман, ҳақиқий марднинг ишини қилди. “Навбаҳор” учун охиригача туриб берди. Бундан кейин ҳам туриб беради. Биз ҳам Турғунбоев учун ҳар доим туриб берамиз. Ҳозир футболчига фақат ва фақат мухлисларнинг далдаси керак. Биз жамоамизнинг ҳар бир футболчисини хурмат қиламиз ва бу каби оғир ҳолларда уларни ёлғизлатиб қўймаймиз.

“Навбаҳор” бу “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас. Бундан кейин ҳам “Навбаҳор”, Сариковсиз ҳам “Пахтакор” ва бошқа Суперлига клублари билан бўладиган ҳар қандай муаммоларни ўзи ҳал қила олади. Жамоа шу ва шунга ўхшаш ишларда асло бўш келмайди. Бизнинг жамоа ҳар доим юқори мақсадлар учун курашишда давом этади.

Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика