RU

Последние новости

08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  8 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  15 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  176

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим” Новости

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим”

“Машъал” клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Шайманов яқинда “газчилар” сафини тарк этгани ҳақида хабар бергандик.
 У эндиликда “Андижон” шарафини ҳимоя қилишга яқин турибди.
Марказий ҳимоячи бу ҳақда “СА”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Шаҳзод, биламизки сиз бунгача “Машъал”да ўйнаб, танилгансиз. Аммо яқинда бу жамоа сафини тарк этишга қарор қилдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Чиндан ҳам катта футболда ўз йўлимни топиб олишимда “Машъал”нинг ўрни катта. Хабарингиз бўлса керак, бу жамоа йиғинига рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор янги футболчилар таклиф этилиб, синовдан ўтказилмоқда. Бош мураббий Александр Хомяков билан суҳбатлашганимда, унинг тактик қарашларига унчалик ҳам тўғри келмаётганимни билдирди. Шунинг учун бу йил захирада қолиб кетиш эхтимоли юқори бўлишини айтганида, мен ҳам ўз навбатида олдимда бошқа вариантлар турганини маълум қилдим. Шундан сўнг ўзаро келишган холда, “Машъал” билан хайрлашдим.

- Амалда шартнома бормиди?
- Йўқ.

- “Андижон” йиғинига қўшилганингиздан хабаримиз бор. Айтингчи бу клубга ўтишингиз ким билан боғлиқ?
- Жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган Роберт Гай менинг имкониятларимни яхши билади. Таклиф ҳам айнан Роберт Сергеевичдан чиқди. У киши мени ўз клубига чорлашдан олдин, табиийки бош мураббий Азамат Абдураимов билан маслаҳатлашган бўлиши аниқ.

- “Андижон”дан ташқари қандай вариантларга эга эдингиз?
- Бундан бошқа таклифлар ҳам йўқ эмасди. Келинг айнан қайси жамоалар эканлиги сир бўла қолсин.

- Майли келишдик. У холда айтингчи, “Андижон”нинг таклифи сизни нимаси билан ўзига тортди?
- Жамоанинг ашаддий ишқибозлари борлигини жуда яхши биламан. Бу энг катта сабаблардан бири бўлганлигини айтиб ўтмоқчиман. Трибунаси тўлган стадионда ўйнаш ҳар қандай футболчига учрашув чоғида завқ бағишлайди. Қолаверса юқорида айтиб ўтганимдек, “Андижон”да Роберт Гай ишламоқда. Бу мураббий билан илгари ёшлар терма жамоасида ҳам бирга ишлаганмиз.

- “Машъал”нинг биринчи ва иккинчи йиғинида иштирок этган Шаҳзод Шайманов яқиндагина “Андижон” машғулотларига қўшилиб қандай фарқни сезди?
- Қишки йиғин чоғида барча жамоаларнинг машғулоти деряли бир хил суръатда ўтади. Асосан жисмоний тайёргарлик устида ишлашга тўғри келади. Ўйлайманки “Машъал” ва “Андижон” машғулотлари ўртасида у қадар катта тавофут йўқ.

-  Жорий мавсум “бургутлар” сафида ўйнаш имкониятингизни неча фоизга баҳолайсиз?
- Худо хоҳласа, бу йил “Андижон” учун ўйнашим деярли аниқ. Ўз кучимга ишонаман ва бу ерда ҳам асосий таркибда ўйнашга кўзим етади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика