Шаҳзод Каримов : “Суғдиёна” сафида эканлигимдан хурсандман"
29 апр 2016 09:02
Новости
Шаҳзод Каримов : “Суғдиёна” сафида эканлигимдан хурсандман"
Ушбу ёш иқтидор эгаси ўз маҳорати ва майдондаги ҳаракати билан жиззахлик мухлисларнинг кўнглидан жой олдишга улгурди. Кўплаб Жиззахлик мухлислар илтимосларига биноан ушбу ёш истъедод эгаси билан суҳбатлашишни қарор қилдим.
- “Суғдиёна” жамоасига келиб қушилган янги ўйинчисиз. Жамоа сизни қандай кутиб олди? “Суғдиёна” жамоаси ҳақида фикрларингиз қандай?
- Жамоа мени жудаям яхши кутиб олди. Бу жамоада тажрибали уйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Мен улардан кўплаб сабоқлар олмоқдаман. Ўйин давомида, машғулотлар пайтида ёш булишимга қарамай мени доимо олдинга юришга ундаган, ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлаётган ана шундай жамоада тўп тепаётганимдан жудаям хурсандман.
- Жамоа мураббийи Даврон Файзиев ҳақида нима дея оласиз?
- “Суғдиёна” жамоасига келиб қўшилганимга қадар биринчи лига сафида ўйнаганман. Мени ўйинимни кўриб Даврон Файзиев “Суғдиёна” жамоасига таклиф қилганларида жуда хурсанд бўлганман. Олий лигада ўйнаётганимга айнан шу инсон сабабчи бўладилар. Машғулотларда жудаям талабчанлар. Ҳаётда эса жудаям самимий инсонлар. Ёшлар таркибида ҳам тўп тепаяпман. Мен каби ёш истеъдодларга ўз маҳоратини кўрсатишга имкон бераяптилар. Уларга ҳаммаси учун миннатдорман.
- Маълумки 7-турда “Суғдиёна” жамоаси Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан фикрларингиз билан бўлишсангиз.
- Ўзбекистон кубогида “Машъал” жамоаси дарвозасига гол урганман. Бу менинг “Суғдиёна” жамоаси ўйинларида илк дебютим бўлган. Захирадан майдонга тушганимда мақсадим фақат жамоам билан ғалабага эришиш бўлган. Бўлажак учрашувга жудда катта тайёргарлик қилаяпмиз. Мураббийимизнинг барча кўрсатмаларига амал қилиб ғалабага эришамиз деган умиддаман. Жиззахлик мухлисларни хурсанд қилиб, мақсадимизга эришамиз деган умиддаман.
- Шаҳзод Каримов ушбу мавсумда ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Менга берилаётган имкониятдан тўғри фойдаланиб, мураббиймиз ва мухлисларни ишончини оқлашгашга ҳаракат қиламан. Олий лигада яхши ўйинчиларнинг биттаси бўлишга ҳаракат қиламан.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди
Комментарии