RU

Последние новости

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

Шаҳриддин Ишназаров: “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонамиз” Новости

Шаҳриддин Ишназаров: “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонамиз”

Бугун Тошкентда “Обод” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро куч синашади.

Ушбу ўйинни “Қизилқум” ПФК Мухлислар клубининг юз нафардан зиёд аъзоси “Жар” стадионида кузатиб боришга ва ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашга қарор қилишган.

— Севимли жамоамиз бу йилги мавсумни ўзгача кўтаринки кайфиятда бошладилар, — дейди “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров. — Шу боис, уларни хоҳ Навоийда, хоҳ сафар учрашувларида бўлсин доимо қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Футболчиларимизнининг чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишлари учун вилоят ҳокимлиги ҳамда хомийлар барча шарт-шароитларни яратиб беришмоқда. Айни пайтда бизнинг олқиш ва қўллаб-қувватлашимиз жамоа учун сув ҳамда ҳаводек зарур.

“Обод” жамоаси олий лига дебютанти бўлса-да, рақибларига қарши қандай муносиб қаршилик кўрсатаётганлигини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Шунга қарамай, бугун “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонамиз. Бизнинг “Жар” стадионига ташриф буюришимиз жамоамиз ғалабаси учун хизмат қилади, деган умиддамиз.
Ўз навбатида ҳозирда Тошкентда фаолият кўрсатаётган ва таълим олаётган навоийлик мухлисларни ўз сафимизга чорлаймиз ва “Қизилқум” жамоасини қўллаб-қувватлашга чорлаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика