Шаҳбоз Умаров БАТЭ бош мураббийи билан можарога боргани боис ўринбосарлар таркибига ўтказилди
20 фев 2022 21:27
Новости
Шаҳбоз Умаров БАТЭ бош мураббийи билан можарога боргани боис ўринбосарлар таркибига ўтказилди
Клуб 22 ёшли ярим ҳимоячини сотишга тараддуд кўрмоқда.
Журналист Владислав Татурнинг ахборот беришича, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳбоз Умаров БАТЭ устози Александр Михайлов билан келишмовчилик туфайли ўринбосарлар жамоасига ўтказилган.
"Можаро келиб чиққан. Айни пайтда Шаҳбозни ўринбосарлар жамоасига ўтказишга қарор қилинди ва энди клуб уни сотиш вариантини кўриб чиқади", – деди Татур.
Маълумотларга қараганда, кеча "Шахтёр" Петриковга қарши ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида (2:2) Умаров бош мураббий Михайлов билан жанжаллашиб қолган ва шундан сўнг майдонни тарк этган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии