RU

Последние новости

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  116 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Сервер Жепаров Қашқадарёда воҳа футболчиларини селекция қилди Новости

Сервер Жепаров Қашқадарёда воҳа футболчиларини селекция қилди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров 2006 йилларда таваллуд топган футболчиларни синчиклаб ўрганишда давом этаяпти.

Яқинда Навоий вилоятида бўлиб ўтган Республика Кубогига ташриф буюрган Жепаровнинг рўйхатидан 26 нафар футболчи ўрин олган эди. Ўзбекистондаги барча 2006 йилларда таваллуд топган футболчиларни яхшилаб ўрганишни мақсад қилган мураббий 22-25 октябрь кунлари воҳа жамоаларини кузатди. ЎФА ва Қашқадарё футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Воҳа Кубоги"да Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Самарқанддан ташриф буюрган жамоалар иштирок этдилар.

Финал

"Насаф" - Жиззах академия 0:1


3-ўрин учун баҳс

Самарқанд терма жамоаси - Қашқадарё академия 2:0





Эндиги селекция ишлари 18-25 ноябрь куни водий жамоалари иштирокида бўлиб ўтади. Айрим сабабларга кўра Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари воҳада бўлиб ўтган мусобақада қатнаша олмадилар. Шу боисдан бу икки ҳудудга бош мураббийнинг ўзи ташриф буюради ва у ердаги футболчиларни кўздан кечиради.


Шу кунгача Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 ёшдан йиғилмаган. Бундай ҳолат илк маротаба кузатилаяпти. Режага кўра жорий йилнинг декабрь ойида илк йиғин ташкил қилинади. Айни пайтда жисмоний ҳолати суст бўлган футболчилар ҳам назоратдан четда қолмайди. Улар учун "Б" терма жамоаси шакиллантирилади. Мазкур терма жамоанинг асосий вазифаси ўсмирлар ўртасидаги муваффақиятга эришган ҳолда, кейинчалик МТЖга яхши савиядаги футболчиларни етказиб бериш ҳам.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика