RU

Последние новости

00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  1 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  3 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  5 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  12 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7

Сервер Жепаров: “Ҳар бир ўйин биз учун ОЧЛга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради” Новости

Сервер Жепаров: “Ҳар бир ўйин биз учун ОЧЛга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби кеча ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Сервер Жепаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Шўртан” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этдик, бундан хурсандмиз. Бундай натижа биз учун жуда муҳим. Ҳар бир ўйиндаги ҳар бир очколар ҳозир биз учун жуда муҳим ҳисобланади. “Шўртан” жамоаси биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди, лекин иккинчи бўлимда  жисмоний ҳолати панд берди. Биз уларнинг хатоларидан унумли фойдаландик.

Ҳар бир ўйин биз учун ОЧЛга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Кейинги ўйинларнинг барчасида бизни фақат ғалаба қониқтиради. Насиб қилса “Ал-Айн”ни мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритамиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Сервер Жепаров.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика