RU

Последние новости

18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  2 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  4 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  11 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  51 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2

Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат" Новости

Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун "Бухоро"га қарши баҳсда ҳозирги кундаги асосий ва оптимал таркибимиз майдонга тушди. Кубок ўйинида "Оқ-тепа"га қарши кейинги баҳс сунъий майдонда бўлади, шу сабабли таркибда ўзгаришлари бўлиши аниқ.

Русланбек Жиянов ва Алишер Одиловнинг эса Олий ўқув юртида имтиҳони бор. Балки улар ҳам майдонга тушишмаса керак.

Педро жамоага мослашиб бормоқда, аммо ҳозирча тил борасида ўртада катта "жарлик" бор. Шу сабаб ҳозирда Ўринбоев ўйнамоқда. Забиҳилло йигитларни руҳлантира олади, керак пайтда уришиб ҳам туради.

Азим Аҳмедовнинг ўтган йилдан қолган жароҳати безовта қилди, шу боис бугун тушмади. Жароҳат олган Мирзоҳид Ғофуров ва Музаффар Мўминов индивидуал тарзда тикланишмоқда.

Масалан ўтган турларда "Сурхон"га ютқазгандик. Ўша баҳсда биз ёмон ўйнамадик, шунчаки рақиб биздан зўр ўйнади. Ҳар жабҳада биздан устунлик қилишди ва ғалаба қозонишди. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди. Ўша ёмон ўйинда ҳам бизда ғалаба учун имкониятлар бўлганди, агар ютганимизда ҳам ўша ғалабадан мен маза қилмасдим", - деди Сергей Лушчан.





Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика