RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  50 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  42 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  9 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  20 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  11 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз" Новости

Сергей Лушан: "Обод" билан ўйинларда доим қийналамиз"

"Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
- “Обод”га қарши ўтган йили ҳам қийин учрашув ўтказгандик. Бу йил ҳам шундай бўлишини тахмин қилгандик. Жавоб учрашуви ҳам оғир кечиши аниқ. Ҳисоб бизни қониқтирмади. Айрим ўйинчилар ўзларининг савиясидан паст даражада ҳаракат қилишди. Уларга имкон бергандик, шундай ўйнашди. Акбар Тўраев анчадан бери майдонга тушмаганди, лекин голда айблай олмайман. Дарвозабонларда бундай нохуш учрашувлар учраб туради.

- Жавоб учрашувида 0:0 ҳисобидаги дуранг сизни қониқтирадими?
- Кейинги босқичга чиқишга ёрдам берадиган ҳар қандай ҳисоб мени қониқтиради.

- Сергей Иванович, сиз ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади дейсиз? Ўша яхши кунлар қачон келади? Ўтган йили клуб мавсумни 4-ўринда якунлади.
- Бу саволни ноябрь ойида берганингизда бошқача жавоб берган бўлардим. Ўтган йилги натижамиз сизни қониқтирмадими? Жамоанинг 90 фоиз таркиби янгиланган бўлса, қандай қилиб чемпион бўлиш мумкин? Бутун дунёда бундай клуб бормикан? Тушунаман, сиз ҳам клуб учун қайғуряпсиз. Аммо тушунинг, мен ҳам яхши футболчиларим бўлишини хоҳлайман. Бунинг учун ишлаяпмиз. Эътибор беринг, қисқа вақт ичида академиямиз тарбияланувчилари миллий терма жамоада ўйнайдиган даражада чиқишди. Вақти келади, “Бунёдкор” ҳақиқатдан ҳам мен айтгандек даражага чиқади. Бу кунларни сиз ҳам, биз ҳам кўрамиз. Йигирма тўрт соат клубнинг ривожланиши учун ишлаяпмиз.

- Сизнинг фалсафангиз қандай?
- Менинг режам ва фалсафам ҳеч қачон ўзгармайди. Прессингга асосланган ҳужумкор ўйин кўрсатишни истайман. Чунки шу орқали ғалаба қозонилади. Тез орада шундай ҳам бўлади. Бугун ҳам кўрдингиз прессинг қўллаганимизда рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Агар шогирдларим ўша вазиятларни голга айлантирганида ва бугун ҳисоб бошқача бўлганида бундай савол бермаган бўлардингиз. Биз ўзимиз хоҳлаган футбол сари қадам ташлаяпмиз. Бироқ нимадир бизга тўсқинлик қиляпти. Аммо буни гапириб, айб излашни хоҳламайман. Жамоага нима бўлаётганини биламан. Ўша камчиликларни бартараф қилиш йўлида ишлаймиз.

- Достон Ҳамдамовнинг бугунги ҳолати қандай?
- У жароҳатини даволатмоқда.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика