RU

Последние новости

14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  8 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  19 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  6

Сэм Эллардайс: “Футболга нимадир беришимни ҳис қиляпман” Новости

Сэм Эллардайс: “Футболга нимадир беришимни ҳис қиляпман”

“Сандерленд” менежерига айланган Сэм Эллардайс собиқ футболчи Алан Ширернинг “БиБиСи” телеканалида намойиш этиладиган “Football Focus” дастурида саволларга жавоб қайтарди.


У яқиндагина иш бошлаган жамоасидаги фаолиятига тўхталди.


- Ёзда бирга ўтирганимизда сиз дам олиш яхши эканлигини айтгандингиз. Ўшандан бери нима ўзгарди?

- Тахминан 3 ойча аваал уйда кўп ўтириб қолганимни ҳис қилдим. Ҳолатни ўзгартиришни жуда истадим, яна ўйинда пайдо бўлишни хоҳладим. Менга босимни ҳис қилиш ёқади. Мураббийлик кунисиз зерикиб қолдим.

Футболга яна нимадир бера олишимни ҳис қилдим. Эллис Шорт билан Лондондаги учрашувдан кейин таклифни қабул қилиш тўғрисида узоқ ўйламадим. Лекин чақирувни қабул қилиш осон кечмади. Албатта, бу клуб билан танишман. Бу ерда ўйнаганман, “Сандерленд” ишқибозларини яхши биламан. Уларда охирги йилларда қувонишга арзирли ҳолатлар кўп бўлмади, лекин 38-40 минг атрофида мухлис ҳамон жамоага тўлиқ ишонади.

- Вазифа сиз кутгандан қийинроқ эдими?

-Бундай демаган бўлардим. Қийин бўлишини билардим. “Сандерленд” бош мураббийига айланганимда олдинда яна 30 учрашув бор эди. Агар ишга киришсам, бош тортишга сабаб қолмасди. Жамоа яна охирги мавсумлардаги аҳволга тушиб қолишини истамасдим: тушиб кетмаслик учун сўнгги 7 баҳсдан камида 4-5 ўйинда ғалабага эришиш шартлиги. Бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Премьер-лигада қолишимиз лозим. Бироқ буни кафолатлай олмайман. Бор кучим билан уринаман, аммо бу мавсум жамоага аввалгисига нисбатан осон бўлмайди. Менда бошқа клублар билан бу борада омад кулиб боққан ва “Сандерленд” билан ҳам шундай ҳолат рўй беради деб умид қиламан.

-Клубда нимани ўзгартириш керак? 9 йилда 9 мураббий, футболчилар ёмон профессионал дея олмаймиз. Лекин жамоа қолиш учун ҳаммадан кўп курашади. Нима жойида эмас?

-Мен шунчаки бош мураббий эмасман, менежерман. Бу яхши бошланиш. Мени биласиз: клубни тўлиқ бошқаришим керак.

-Энди ўйинчилар билан шартнома хоҳишингиз билан тузиладими?

-Ҳа, шундай.

- Трансферлар учун сизга бериладиган пул жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнига боғлиқ бўладими?

-Мана, сизда пул бор, уларни қаерга сарфлайсиз? Режани ўйлаб чиқиш керак: ўйинчиларнинг бозорда мавжудлиги, уларнинг жамоа учун ўйнаш хоҳиши ва қийинчиликлар билан кураша олиши. Футболчи ростдан яхшими? У бундай вазифага қандай муносабатда бўлади? Унга пул етадими? Январда футболчилар топишга уринамиз. Ҳамиша жамоани кучайтирадиган ижрочиларни қидириш зарур.

-Премьер-лигадаги илк мавсумингиз бўлган 1992 йилдан бери унда нималар ўзгарди?

- Ўйлашимча, энди футболчилар ўз нархларини яхшироқ билишади.

-Уларни бошқариш қийинлашиб кетдими?

- Бундай ўйламайман. Агар футболчи клубига содиқ бўлса, биз у ҳақида фақат қайғуриб қолмай, ундан баъзи нарсаларни талаб қилишимиз мумкин. Футболчилар қанча кўп бўлса, улардан шунчалик кўп талаб қилинади. Йигитларга айтаман: биз сизларни қўллаймиз, ҳамма нарса берамиз, сизлар майдонга чиқиб, ўз савиянгизни кўрсатинг. Ҳар доим юксалиб боринг, акс ҳолда ким бўлсангиз ҳам ўйнамайсиз.

-5 ўйинда 2 ғалаба қозонилди. Бу ўйинчилардан кўпроқ нарса кутса бўладими?

- Ҳа. Тахминларга қарамай, ғалаба қозондик. Кўпчилик биздан мағлубият кутганди. Премьер-лигада ҳеч қачон ким ютишини билмайсан. Шу сабабли уни кўп одам кузатиб боради.

- Мақсадингиз лигада жон сақлаб қолишдир. Кўпроқ нарсани бажаришни мўлжаллаяпсизми?

- Йўқ, олдимизга бошқа вазифани қўя олмаймиз. Суткада 24 соат ва ҳафтада 7 кун жамоа премьер-лигада қолиши учун ишлаймиз ва имкон қадар мавсумни юқорироқ поғонада тугатишга интиламиз. Бу режани бажарсак, кейин бошқаларига ўтамиз.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика