Себальос Олимпиадада олган жароҳатини тиклаши учун камида бир ой керак
11 авг 2021 00:03
Новости
Себальос Олимпиадада олган жароҳатини тиклаши учун камида бир ой керак
Дани Себальос камида бир ойни жароҳатидан қутулиш учун сарфлайди.
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Дани Себальос Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида жароҳат олганди. Мисрга қарши ўйинда, тўпиғидан оғир жароҳат олган ўйинчи камида бир ойга сафдан чиқгани маълум бўлди. Себальоснинг тўпиғидаги боғламларнинг узилган. Футболчи сентябрь ойидаги терма жамоалар ўйинларидан кейин сафга қайтишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дани Себальос 2020/21 йилги мавсумни "Арсенал"да ижарада ўтказганди. У "канонирлар" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этишга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии