RU

Последние новости

22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  8 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  2 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  5 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  28 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  4 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  17 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  16 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  10 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13 17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун клуб сардорларидан бирини сотиши керак  5 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  28 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  19 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  3

Сайтимиз ходими бугун "Интер Спорт" билан Латвияга йўл олмоқда Новости

Сайтимиз ходими бугун "Интер Спорт" билан Латвияга йўл олмоқда

Сайтимиз орқали ёз ойларида "Интер Спорт" спорт лойиҳасининг Латвияда кўрикдан ўтказиш учун футболчилар ўртасида танлов йўлга қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Орадан кўп ўтмай кўпчилик футболчилар ўзларини синаб кўриш мақсадида танловда иштирок этиш хоҳишини билдиришди. Таркиб йиғилгач бир неча кун давомида машғулотлар олиб борилди. Бугун кечаси "Интер Спорт"нинг Латвияда кўрикдан ўтиш ниятида бўлган  21 нафар футболчидан иборат таркиби хориж сафарига йўл олади.

"Интер Спорт" билан биргаликда сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов ҳам Латвия сари парвоз қилади. Футболчилар у ерда бир ҳафта бўлиб, бу орада тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Сайтимиз вакили эса воқеа жойидан ўйинлар ва бошқа янгиликларни ёритиб боришга ҳаракат қилади.

"Биз Латвиянинг Лиепая шаҳрига борамиз, - дейди Х.Холиқов. - У ерга "Интер Спорт" билан боришдан мақсад, биринчи навбатда ушбу жамоанинг ўйинларини ёритиш, шунингдек Латвиядаги футболни ўрганиш. Лиепая шаҳрининг шу ном билан аталувчи футбол клуби Латвия олий лигасида иштирок этади. Яқин ўтишнинг машҳур ҳужумчиси Марис Верпаковскис ҳозирда клуб президенти сифатида фаолият юритмоқда. Агар имкон бўлиб қолса, у билан каттароқ суҳбат қилиш ниятим бор. Сафар давомида Латвияда умуман футболга бўлган эътибор, чемпионат ўйинлари қандай ўтиши, болалар футболи қай даражада йўлга қўйилганини ўрганиб, мухлисларга етказиб туришга ҳаракат қиламан. Бундан ташқари энг катта ниятларимдан бири Юрмаланинг "Спартак" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян билан интервью ташкил қилиш. Агар Самвел Вячеславович интервью беришга рози бўлса бундан ниҳоятда хурсанд бўлардим".

Айтиб ўтганимиздек, бугун тунда "Интер Спорт" 21 нафар футболчи билан Латвияга парвоз қилади. Қуйида футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Убайдулла Иноятиллаев (08.10.1996), Акром Хўжаев (10.01.1998), Сардор Тоҳиров (19.05.1997).

Ҳимоячилар: Беҳзод Абдуллаев (10.05.1998), Сайдулло Тошпўлатов (17.09.1998), Суҳроб Нашванқулов (10.05.2001), Жавлонбек Неъматов (24.08.1998), Абдураҳим Ҳамзаев (06.04.1996), Амирхон Иброҳимов (14.01.1996), Икром Кўчимов (05.11.1998), Муҳаммад Маҳмудов (04.01.1999), Заҳриддин Абдувалиев (31.12.1998).  

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Рўзиматов (12.01.2001), Элдор Кабиров (10.02.2000), Ғиёсиддин Собиров (09.08.2000), Сардор Фозилов (25.06.2000), Сарвар Абдуллаев (21.04.1996), Хайрулло Жакбаров (06.01.1994).  

Ҳужумчилар: Бекзод Рўзматов (01.06.1995), Азизбек Рўзиқулов (17.04.2000), Ҳусан Расулов (27.03.1998).

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика