RU

Последние новости

09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  2 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2

"Сайфиевнамо" ўйин, қизиқ статистика, баҳсли пенальтилар ёхуд "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Сайфиевнамо" ўйин, қизиқ статистика, баҳсли пенальтилар ёхуд "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди (Бекзод Толибов блоги)

2020 йилги мавсум ёдингиздами? Илк турдаёқ Тошкентда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" тўқнаш келганди.

Ўшанда ўйин ва унинг атрофидаги воқеликлар бир ойдан кўпроқ муддат кескин муҳокамаларга сабаб бўлган, ижтимоий тармоқлар бу ҳақда катта резонанс берганди. Орадан йиллар ўтди, шундан буён қанчадан қанча сувлар оқиб кетди ва барчаси тарихга айланди. Бугунги "Пахтакор" ва ҳозирги "Навбаҳор" ўртасида азалий принципиаллик бор бўлса-да, эндиликда ўйин давомида нима юз берган бўлса ҳам, барчаси ўша майдоннинг ўзида қоладиган босқичга етиб келди. 

Ютқазган ҳеч қандай эътирозларсиз мард бўлиб майдонни тарк этяпти. Бу – профессионаллик. Алоҳида кузатув олиб бордим, ижтимоий тармоқларда кичик гап-сўзлардан ташқари эътиборга молик бирор норозилик кайфияти кўринмаяпти.

Барчасини Сайфиев ҳал қилган бўлса, демак “Сайфиевнамо" ўйин бўлади. Фарруҳ учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ қанотдан узатиб берилган тўпни аниқ зарба билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Одатда бу каби даражаси юқори ўйинларнинг илк дақиқаларида аксарият футболчилар бунақа имкониятлардан унумли фойдалана олишмайди. Чунки принципиаллик катта саҳнага чиққан вақтда ўйингача бўлган муҳит майдондаги ўйинга мослашиб олгунга қадар кўпчиликни довдиратиб қўяди. Бироқ Сайфиев бу вазиятда ўта совуққонлик билан ҳаракат қилиб, юзага келган имкониятни аниқ зарба билан голга айлантирди - 1:0. 

Биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 

Учрашувнинг 68-дақиқасида яна ўша Фарруҳ Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Драган Черан мавсумдаги илк голини урди – 2:1. 

90+4 дақиқада "Навбаҳор"нинг сербиялик легионери Йован Жокич жамоасига навбатдаги очкони тақдим этиши мумкин эди, бироқ унинг пенальтидан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони қайтаришнинг уддасидан чиқди. Якуний ҳисоб – 2:1, "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини айнан азалий рақибига қарши ўйинда қўлга киритди. 

Даврон Ҳошимов майдонда максимал борини бериб ўйнайди. Одатда у бу борада ўзини ҳам, рақибини ҳам аяб ўтирмайди, шу боис сариқ ва қизил карточкалар доим бу футболчининг ортидан эргашиб юради. Балки бошқа футболчи четлатилганида, алоҳида эътиборга молик вазият бўлиши мумкин эди. Бироқ Ҳошимов табиатан шунақа футболчи, ўйин ҳароратига қолган барча жараённи унутган холда жиддий киришиб кетади. Бутун вужуди, бор диққат-эътибори фақат ва фақат майдонда бўлади.

Пенальтилар борасидаги фикрлар ҳар кимда ҳар хил ва турлича янграяпти. Кимдир бор дейди, кимдир йўқ деяпти, бунақанги баҳс-мунозаралар футболнинг ажралмас қисми. Балки ракурслар алдаётгандир, аммо ҳар икки холатда ҳам бир қарашда 100 фоизлик пенальти бор эди деб айтиш қийин. Обдон синчиклаб, стоп-кадрларни қайта-қайта кўриб чиққанингиздан кейингина 11 метрлик жарима зарбаларига сабаб бўлган асосларни топасиз. 

P.S. Мухлисларнинг Азмиддиновга нисбатан амалга оширган ҳаракатларини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Шунингдек, футболчининг уларга жавоби ҳам мутлақо нотўғри. Гўё бу ўйинда барибир нимадир юз бериши керак эди, худди шу воқелик негизида содир бўлди.

Қизиқ статистика, кечаги "Олимпик" – ОКМК учрашуви давомида дарвоза томон бор-йўғи 2 та аниқ зарба берилибди.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика