Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"
16 дек 2025 23:35
Новости
Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"
"Жеса Мабепа Айесса – «Динамо» футболчиси
«Динамо» жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб 2026 йилги янги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини ҳам кучайтиришни режалаштирган. Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» ПФК франциялик 25 ёшли марказий ҳимоячи Жеса Мабапе Айесса билан бир йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Франциялик легионер клубимиз сафига эркин агент сифатида қўшилади.
Келиб чиқиш конголик Жеса Айесса Франция фуқароси саналиб, ўтган йиллар давомида «Сошо», «Гёньон», «Роморантин», «Ле Пюи», 2025 йилда эса Франция 2-дивизион вакили «Аяччо» шарафини ҳимоя қилган. У аяччоликлар сафида 2024/25 йилги мавсумда 25 ўйинда майдонга тушган.
Ишонамизки, Айесса ўз ўйинлари билан жамоамиз мухлисларини қувонтириб, Ўзбекистон Суперлигасида ҳам ном қозона олади.
«Динамо» жамоасига хуш келибсан, Жеса Айесса!", -дейилади "Динамо" клуби матбуот хизмати берган хабарда.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии
Fikrlashni kengaytiringlar avvalo