RU

Последние новости

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  112 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  8 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  5 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  8 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  10

Саудия Арабистони Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун ҳаракатни бошлади Новости

Саудия Арабистони Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун ҳаракатни бошлади

Маълумки, 2027 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун бешта давлат ОФКга ўз аризасини топширган.

2027 йил бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигини ўзида қабул қилиш учун бешта даъвогар бор. Булар - Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони.

Саудия Арабистони футбол федерацияси кеча Ар Риёд вақти билан 20:27да Осиё Кубоги-2027 мезбонлик дастурини ишга туширди. Дастур номи "Forward for Asia" деб номланади. Шу заҳоти Твиттер ижтимоий тармоғида ҳам Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги саҳифаси пайдо бўлди ва қисқа фурсат ичида 3000га яқин ўқувчи ушбу саҳифани ўқий бошлади.

Бундан ташқари saudi2027.com расмий веб-сайти ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу сайтга хабарлар лентасидан ташқари Медиа, Мақсад каби бўлимлар ҳам жойланди. Маълумки, Саудия Арабистонида бунгача Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилмаган ва ушбу давлат мезбонликка даъвогар энг асосий мамлакатлардан бири бўлиши кутиляпти.

Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари Яссер Ал Машал шундай деди: "Биз 2030 йилга қадар катта дастурни ишлаб чиққанмиз ва ушбу дастурга кўра, бир нечта мусобақаларни Саудия Арабистонида ўтказиш ўрин олган. Осиёда футбол жадаллик билан ривожланаётганини кўриш ёқимли. Агар Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги Саудия Арабистонига берилса, бу шунчаки оддий мусобақа эмас, балки катта футбол фестивали бўлади. Бунинг учун бор куч ва имкониятларни ишга соламиз. Ўз тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда қитъа биринчилигини ўта юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Биз ўз фикр ва қарашларимизни Осиё футболи оиласи билан бўлишишга тайёрмиз".

Саудия Арабистони Осиё футболида муҳим ўрин тутади. Мамлакат терма жамоаси бунгача уч марта қитъа биринчилигида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, беш марта жаҳон чемпионатида иштирок этган. Аммо Саудия Арабистони бундай катта мусобақага ҳали мезбонлик қилмаган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси оммага тақдим этган Осиё Кубоги-2027 логоси ҳам алоҳида маъно касб этади. Бунда асосан уч хил рамзга эътибор берилган: Олтин рангдаги лочин, футбол ва қанотлар. Олтин лочин Саудия Арабистони миллий қуши ҳисобланади ва миллатни бирлаштирувчи ҳамда тўғри йўл сари етакловчи маъносини билдиради. Футбол бу энди миллионлаб одамлар севим томоша қиладиган спорт тури. Қанотлар эса дўстлик ришталарини билдиради.

Шу ўринда савол туғилади: юқорида даъвогарлар орасида Ўзбекистон ҳам борлигини айтиб ўтдик. Лекин ЎФА ҳам шундай дастур устида иш олиб боряптими, бундан ҳозирча хабаримиз йўқ. Балки тез орада ЎФА ҳам бу борада жиддий ҳаракатларни бошлаб юборса керак.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика