RU

Последние новости

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Азамат Абдураимов: "Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ" Новости

Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Азамат Абдураимов: "Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ"

Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон учрашувидан олдидан ҳамманинг фикри турлича.

Биз эса эксперт фикри рукни орқали Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин терма жамоамизнинг имкониятлари ҳақида тажрибали мутахассис, "Янгиер" жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг мулоҳазаларини тингладик.


Кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ

"Ижобий натижага умид қиляпман. Бизнинг йигитлар Саудия Арабистонини енгишга қодир, бунга шубҳам йўқ. Терма жамоамизда Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов сингари етакчиларимиз бор. Мен бу йигитларга ишонаман. Бироқ кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ. Улар ўйинга қандай тактик режа танлашади, ҳимояда ўйинни қандай йўлга қўйишади шу ва бошқа омиллар. Сир эмаски, Саудия Арабистони ўз майдонида жуда яхши тўп тепади. Улар истаган жамоани юта олишлари мумкин. Мен ушбу мамлакатда ўйнаганман, нималарга қодирлигидан хабарим бор. Рақиб мураббийи ҳужумда ўйинни яхши қура олади",- дейди Азамат Абдураимов.



Бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик муҳим

"Албатта, бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик муҳим. Рақиб Сингапур ёки Филиппин эмас. Майдонда маҳоратни юз фоиз ишга солиш керак. Ўйлайманки, футболчиларимиз бутун ўзбек футболи учун борларини беришади. Уларга барча мухлислик қилаётганини унутишмаслиги даркор. Агарда йигитларнинг кўзи ёнса, ҳар бир тўп учун курашса биз керакли натижага эриша оламиз. Боринки, майдонда ўзларини ўйласа, жамоа эмас, юлдузлар тўп тепса мағлубиятга учрашимиз ҳеч гап эмас. Абрамов ва унинг жамоасида вақт етарлича бўлди. Улар футболчиларнинг юрагига етиб борадиган керакли сўзларини топишлари лозим. Бошқача йўл билан биз саудияликларни юта олмаймиз. Майдонда ҳамма бор кучини ташлаши зарур.",- дейди Азамат Абдураимов. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика