Сарри: "Натижа бундай бўлмаслиги керак эди, аммо бу аҳамиятли эмас"
24 июл 2018 19:31
Новости
Сарри: "Натижа бундай бўлмаслиги керак эди, аммо бу аҳамиятли эмас"
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Перт Глори"га (1:0) қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйиннинг бориши натижада акс этмади, бироқ ҳозирги вақтда бу жиҳат муҳим эмас. Биринчи бўлим тўлиқ ва иккинчи таймнинг дастлабки 15 дақиқасидаги ўйиндан кўнглим тўлди. Аммо шундан кейинги вақтда биз яхши ўйин кўрсата олмадик. Ҳимоя ва ярим ҳимояда зичликни ушлаб қола олмадик, бунга жиддий эътибор қаратишимиз керак эди.
Кобхэмга қайтамиз ва ишлашда давом этамиз. Барчасини яхшилаш учун қисқа вақт керак. Ўйиндан ўйинга буни бажара олишимизга умид қиляпман. Айни дамдаги вазифамиз - мундиалга борган 12 асосий футболчимизсиз ўйин кўрсата олиш.
Вақт зоналарининг ўзгариши, узоқ масофаларга учишларни ҳисобга олсак, 60 дақиқа яхши ўйин кўрсатиш ёмон натижа эмас", - деди Сарри.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии