RU

Последние новости

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  83 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  23 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Саркисянни соғиндингизми? (Фотосуратлар) Новости

Саркисянни соғиндингизми? (Фотосуратлар)

Шу йилнинг 11 май куни Юрий Саркисян “Нефтчи” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.
Шундан бери орадан беш ойдан кўпроқ вақт ўтди. Юрий Вазгенович жамоани тарк этганидан бери “Нефтчи” янги мураббий қўл остида олий лигада 16та ўйин ўтказди.

Фарғоналиклар шундан еттитасида ғалаба қозонган бўлишса, бир бор дуранг қайд этиб, 8та учрашувда мағлубиятга учрашди. Қизиғи шундаки, “Нефтчи” охирги тўрт ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Бу эса водийлик мухлисларни саросимага солиб қўйган бўлиши табиий ҳол.

Жамоанинг аввалги устози Юрий Саркисян ўзининг антиқа ҳазиллари, гапга чечанлиги билан ажралиб турарди. Ҳозирги мураббий Амет Мемет эса бутунлай бошқа характердаги инсон. Амет Абдуллаевич тор доирада ҳазил қилиши мумкин, лекин унинг кўпчилик олдида қаҳ-қаҳ отиб кулганини ёки бўлмаса ҳазил-мутойиба қилиб гапирганини шахсан мен кўрмаганман.
 
Ҳурматли мухлис, сиз Саркисянни соғиндингизми? Унинг "Нефтчи"га қайтишини хоҳлармидингиз? Ёки бўлмаса унинг бошқа клубда ишлаши ўзбек футболи учун фойдали бўлармиди? Агар бу борада фикрларингиз бўлса, марҳамат, изоҳ сифатида қолдиришингиз ёки бўлмаса форумда муҳокама қилишингиз мумкин.

1 – Унинг омад келтирувчи оқ костюм-шими бўларди


2 – Матбуот анжуманларида дастлаб саволни диққат билан эшитарди


3 – Ҳатто бироз ўйланиб қоларди


4 – Кейин эса кулиб жавоб қайтарарди


5 – Ўйиндан олдин жуда жиддий инсонга айланарди


6 – Ҳатто совуқда ҳам интервью беришдан ўзини олиб қочмасди


 

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика