"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи
13 сен 13:48
Новости
"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи
"Кристал Пэлас" таянч ярим ҳимоячиси Адам Уортон фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.
Қайд этилишича, "Реал" 21 ёшли хавбек учун тахминан 60 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, унга "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётгани ва футболчининг агенти билан келаси ёзда трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб боргани айтилмоқда. "Кристал Пэлас" Уортонни 2024 йилда 21 млн еврога сотиб олганди.
У бу мавсумда барча мусобақаларда олтита ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди. Уортоннинг "бургутлар" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, ҳимоячининг нархи 45 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии