Сардор Азимов: "Қишки йиғинда урмаган голларимизни Суперлига учун олиб қўйган эдик"
16 мар 2024 21:54
Новости
Сардор Азимов: "Қишки йиғинда урмаган голларимизни Суперлига учун олиб қўйган эдик"
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг "бургутлар" ярим ҳимоячиси Сардор Азимовнинг фикрларини тингладик.
"Ўйиндан олдин "Сурхон"нинг 2 та учрашувини кўриб чиқдик. Етарлича маълумот бор эди. Кучли ва кучсиз жиҳатларини билардик. Айнан мана шу фактор ғалабамизда муҳим рол ўйнади.
"Сурхон" ўйин 90 дақиқа бўлишини кўрсатиб қўйди ва бизни жазолади. Ғалаба қозонганимиз яхши. Лекин бугунги хатоларни бошқа такрорламаслигимиз шарт.
Эътибор берган бўлсангиз, қишки йиғинларда жамоамиз гол уришга қийналди. Барчасини расмий ўйинларга олиб қўйгандик (кулади).
Жамоамиз бу йилга келиб янада яхши шаклланди. Таркиб сақланиб қолинди. Йигитлар бир-бирини яхши тушуниб олган. Бу стартда яхши фойда бермоқда",- дейди Сардор Азимов.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии