Санжар Турсунов: "Навоийга илк бор келишим омадли чиқишига умид қиламан"
13 июн 2020 11:15
Новости
Санжар Турсунов: "Навоийга илк бор келишим омадли чиқишига умид қиламан"
"Карантинда футболни жуда соғингандик. Худога шукур, футбол бошланиш арафасида. Карантин барча жамоаларга бир хил шароит тақдим этди. Қисқа фурсатда жамоамиз имкон қадар ҳар тарафлама ўйинга пухта тайёргарлик кўрди. Очиғи, майдонга тезроқ чиқишни ва яна ишга киришишни интизорлик билан кутяпман. Бўм-бўш стадионда ўйнаш ғалати бўлиши аниқ. Лекин биз уйда телевизор қаршисида туриб, бизни масофадан қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, олмалиқлик ишқибозларга аъло кайфият улашиш учун ҳаракат қиламиз. Навоийга биринчи сафарим айнан АГМК билан бўлмоқда. Умид қиламанки, илк сафар омадли чиқади ва бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз. Энг муҳими, ютуқ. Лекин Навоийдаги дебют учрашувимда гол уриб, ғалабага ҳисса қўшишга астойдил интиламан. Бизни қийин ва қизғин баҳс кутмоқда. АГМК яшил майдон ва ундаги ажойиб онларни соғинган", - дея гапириб ўтди Санжар Турсунов.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии