Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!
02 окт 18:50
Новости


Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!
Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади.
"Сўнгги йилларда мамлакатимиз кўплаб йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Хусусан, 2024 йилда юртимизда ўтказилган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилгани халқаро футбол ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур мусобақалар, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларининг халқаро миқёсдаги йирик турнирларни ўтказиш бўйича етарлича тажриба ва салоҳият тўплашига имконият яратди.
2027 йилга келиб дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Озарбайжонда тўпланишади. Юртимиз, ҳар доимгидек, ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва албатта футболсевар мухлисларининг меҳри билан бутун дунё эътиборини қозонишга тайёр", – дейилади ЎФА хабарида.
Похожие новости

Комментарии