Санжар Турсунов: "Локомотив"га қарши ўйин осон бўлмаслигини олдиндан билардик"
27 авг 2019 14:14
Новости
Санжар Турсунов: "Локомотив"га қарши ўйин осон бўлмаслигини олдиндан билардик"
"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйлашимча дуранг адолатли бўлди. Икки жамоада ҳам кўп имконият бўлди. Уйда ғалаба қозонишни истагандик.
Ўзбекистонга қайтганимдан хурсандман. Ўз мухлисларимиз олдида ўйнаш менга ёқади.
"Локомотив" амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Бугун ҳеч ким осон ўйин бўлишини кутмаганди. Бу жамоа сафида терма жамоа аъзолари бор, кучли клуб.
Майдон 70 фоизга тайёр, аммо яна 30 фоиз ҳам бўлса яхши бўларди. Бизнинг ўйин услубимиз кўп пасларга қаратилган, шу боис майдон жуда муҳим аҳамиятга эга", - дейди Санжар Турсунов.
Маълумот учун, Турсунов мазкур баҳсда пенальтидан гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии