RU

Последние новости

09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  12 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  3 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  16 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди”

Кеча Қатар юлдузлар лигаси 17-тур учрашувлари ўтказилди.

Унда ҳамюртларимиз бўлмиш Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп тепадиган “Ал-Сайлия” ўз уйида “Умм-Салал” жамоасини қабул қилиб ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Ушбу баҳсда Санжар Шоаҳмедов ҳам фаол иштирок этди. Баҳсдан сўнг Шоаҳмедов илк учрашувдаги таассуротлари ҳақида фикр билдирди.

“Ал-Сайлия” сафидаги илк учрашувимизни “Умм-Салал” жамоасига қарши ўтказдик ва кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Ушбу баҳсда Темурхўжа Абдухолиқов рақиблар дарвозасини пенальтидан ишғол қилди. 11 метрлик жарима тўпини эса ҳимоячимиз ишлаганди. Биз учун ушбу жамоадаги илк ўйинимиз бўлгани учун бироз қийинчилик бўлди.

Секин-аста жамоага мослашиб оляпмиз. Кечаги ўйиндан яхши таассуротлар қолди. Ушбу баҳсда мен 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим. Ўйин якунига етганидан сўнг мураббийлар штаби ғалаба билан барчамизни табриклади. Рақиб жамоа бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч кимда ҳеч қандай жароҳатлар йўқ, ҳозирча барчаси яхши.

Учрашувда футболчилар билан бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги баҳсни 26 январь куни “Ал-Шахания” жамоасига қарши ўтказамиз”, - дейди “Ал-Сайлия” футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика