RU

Последние новости

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  189 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Санжар Шоаҳмедов: "Келаси йили яна хорижда ўйнайман" Новости

Санжар Шоаҳмедов: "Келаси йили яна хорижда ўйнайман"

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Қатарнинг «Ал-Сайлия» клубида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов фаолиятини яна Ўзбекистон олий лигасида давом эттиряпти.

Футболчи амалдаги мамлакат чемпиони Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан мавсум охиригача шартнома имзолаганди. Аслида, Санжар учун «Локомотив» бегона эмас. Ўтган йили у айнан «темирйўлчилар» таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлганди.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Шоаҳмедов шунчаки ­«уйи»га қайтди. Ярим ҳимоячи 2015-2016 йилларда «Локомотив» сафидаги мазмунли ўйинлари, тўпурарлик маҳорати билан мухлислар қалбидан жой олган эди.

Биз Санжар билан учрашиб, ундан иккинчи давранинг ортда қолган ўйинлари, Қатар чемпионатидаги иштироки ҳамда режалари юзасидан интервью олдик.

- Санжар, кўпчилик фаолиятингизни хориж клубларининг бирида давом эттирсангиз керак, деб ўйлаганди. Лекин кутилмаганда «Локомотив» билан шартнома имзоладингиз. Бу қарорни қабул қилишингизда етарлича асосларингиз бормиди?

- Ҳа, ўзига яраша сабаблари бор эди. Яқинда оиламда фарзанд дунёга келганди. Уйдагилар билан маслаҳатлашганимда, улар оиланг, фарзандинг олдида бўлганинг афзалроқ, деб айтишди. Ўйлаб қарасам, ота-онам нотўғри маслаҳат беришмабди.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги пайтда оилам олдида бўлишим муҳимроқ экан. Яна легионер мақомида ўйнашга улгураман. Чунки хориж клубларидан етарлича таклифлар бор эди. Саудия Арабистони, Эрон каби давлатлар жамоаларидан чақирув олгандим.

Бу клублар билан маълум бир муддат музокаралар ҳам давом этди. Лекин якунда юқорида айтган сабаб туфайли Ўзбекистон чемпионатида қолишга қарор қилдим. «Локомотив»дан ҳам ҳар томонлама манфаатли таклиф тушганди.

Қолаверса, бу жамоа менга бегона эмас. Ўтган йили чемпион ва кубок соҳиби бўлгандик. Насиб қилса, бу мавсумда ҳам «олтин дубл»га эришамиз.


- Легионер сифатида хориж клубида ўйнаш қандай эканлигини тушуниб етдингиз. Наҳотки, сиз санаб ўтган давлатлар клубларидан тушган таклифлар сизни қизиқтириб қўймади?

- Албатта, қизиқтирди. Қатар чемпионатида ўйнаб, бунинг мазасини тотиб кўргандим. Легионер сифатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Аммо ҳозир вазият шуни тақозо қилди ва қароримдан асло афсусланмайман. Легионер сифатида ўйнашга ҳали улгураман. Музокара олиб борган жамоаларнинг эшиклари мен учун очиқ.

- Сизга Қатар чемпионатида илк бор легионер сифатида ўйнаш бахти насиб этди. Умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ҳаммаси ажойиб. Қатар юлдузлар лигасида ўйнаганимдан жуда ҳам хурсандман. Дунёга машҳур футболчилар - Хави, Кейта ва бошқа юлдузларга қарши тўп суриш бахти насиб этди.

«Ал-Жаиш», «Ал-Садд», «Лаҳвия» каби ўз сафига машҳур футболчиларни жамлаган клубларга қарши ўйинларда майдонга тушдим. Бу жамоаларда барча йўналишлардаги ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилган. Жумладан, ўзим ўйнаган «Ал-Сайлия»да ҳам футболчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган эди.

- Қатарда сизга нима ёқмади?

- Ноқулай ҳолатга тушмадим. Фақат - Ватан, ота-она соғинчи қийнади.

- Йил охирида сизга бўлган таклифларга яна қайтасизми?

- Шубҳасиз. Юқорида таъкидлаганимдек, улар қишда яна алоқага чиқишларини айтишди. Насиб қилса, кейинги мавсумни хориж жамоаларининг бирида ўтказаман.


- «Локомотив»даги ҳозирги ҳолатингиздан кўнглингиз тўқми?

- Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. «Локомотив»да аввал икки йил мобайнида тўп сурганим фойдамга ишлаяпти. Ҳолатимдан кўнглим тўқ. Ўз устимда ишлашга ва мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- «Локомотив» ўз таъқибчиларидан сезиларли даражада ўзиб кетди. Очиғи, «темирйўлчилар»нинг чемпион бўлишларига шубҳа қолмади, ҳисоб. Сизда ҳам шундай ўй-фикрлар хаёлингиздан ўтяптими?

- Ҳали бу борада фикр билдиришга эрта. Кутилмаган натижалар ҳар бир турда қайд этилмоқда. Ҳеч ким «Локомотив»нинг очко йўқотмаслигига кафолат бера олмайди. Тўғри, иккинчи ўриндаги жамоадан анча ўзиб кетдик. Лекин олдинда ҳали ўйинлар кўп ва уларда ҳар қандай натижани кутиш мумкин.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика