Санчо "Манчестер Юнайтед"га қайтмаслигини маълум қилди
29 мая 21:23
Новости
Санчо "Манчестер Юнайтед"га қайтмаслигини маълум қилди
"Челси" Конференциялар Лигаси финалида "Бетис"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг Лондон жамоаси вингери Жейдон Санчо телефонда ким биландир гаплашди. Санчодан "МЮнинг янги бош мураббийи Рубен Аморим билан гаплашмадингизми?", деб сўрашди.
"Йўқ, мен "Манчестер Юнайтед"га қайтмайман", – дея жавоб берди Санчо.
Маълумки, 25 ёшли Жейдон Санчонинг трансфер ҳуқуқлари "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлиб, ижара асосида "Челси"да ҳаракат қилмоқда.
Санчо Конференциялар Лигаси финалининг 61-дақиқасида майдонга тушди ва учрашув якунига яқин гол уришга эришди. Жейдоннинг самарали зарбаси ҳисобни 1:2 дан 1:3 га ўзгартирди. Кейинроқ "нафақахўрлар" яна бир марта дарвозани ишғол қилди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии