Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди
04 дек 07:47
Новости
Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди
Бразилия чемпионатининг 37-тури бўлиб ўтмоқда. Бизнинг вақт билан тонгда "Сантос" "Жувентуде"га қарши меҳмонда баҳс олиб борди.
Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳсдаги голларнинг барчаига Неймар муаллифлик қилди.
"Сантос" сўнгги тур олдидан хавфли зона билан 2 очколи фарқни юзага келтирди. Охирги турда Неймар ва "Сантос" жадвалда 3-ўринда бораётган "Крузейро"ни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар айни вақтда жароҳат билан ўйнамоқда. Шифокорларнинг тақиқига қарамасдан 33 ёшли ҳужумчи "Сантос"ни А Серияда олиб қолиш учун майдонда ҳаракат қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии