RU

Последние новости

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  3 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  48 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Санъат Шихов "Бухоро" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин: "Турон" собиқ мураббийи хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан аниқ факт бўйича гапирсин" Новости

Санъат Шихов "Бухоро" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин: "Турон" собиқ мураббийи хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан аниқ факт бўйича гапирсин"

Про лиганинг навбатдаги турида "Бухоро" ва "Оқ-тепа" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув якунда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Мазкур учрашувга доир шубҳа ва турли гумонлар ҳали ҳамон тарқагани йўқ. Учрашувнинг жонли эфирда трансляция қилинмангани эса хавотирларни янада кучайтирди. Аслида бу ўйин мезбон жамоа "Бухоро" яққол устунлик қилиши кутилганди. Бироқ ўйиннинг 80-дақиқасига қадар меҳмонлар "Оқ-тепа" 3:0 кўринишида ҳисобда олдинда бораётганди. Сўнгги 10 дақиқаликда эса "Бухоро" 3та гол уриб ҳисобдаги фарқни тенглаштирди. Хўш, аслида ўйин қандай ўтди? Шубҳалар қанчалик ўринли? Бу борада жамоанинг етакчиларидан бири Санъат Шиховни суҳбатга чорладик.

- Учрашувдан олдин мутлоқ фаворит "Бухоро" ҳисобланарди. Лекин ўйин сурати кутилмаганда бошқача тус олди...

- "Оқ-тепа"га қарши баҳс жуда муҳим саналарди. Шуни тушунган ҳолда ҳаракат қилдик. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида имкониятдан фойдалана олмаганимиз қимматга тушди. Агар биринчи бўлиб гол уриб олганимизда ишончим комил йирик ҳисобда ғалабани ўзимизнки қила олардик, деб ўйлайман. Бўладиган иш бўлиб ўтди. Хатолардан хулоса чиқариб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Ўйиннинг трансляция қилинмаганига муносабатингиз қандай? Баҳснинг бу тарзда кечиши, "Бухоро"нинг сўнгги дақиқаларда 3та гол уриб ҳисобни тенглаштириши омма орасида шубҳаларни келтириб чиқарди...

- Трансляция қилинмаганини сабабини билмайман. Лекин ўзимизнинг камераларимиз тасвирга олди. Агар кимдадир, қандайдир шубҳа бўлса бемалол кўриши мумкин. Шуни айтишим мумкинки, айрим инсонларнинг ижтимоий тармоқларда билдирган фикрларини ўқидим. Айнан ушбу учрашув бўйича ҳеч нарсани кўрмаган одамлар фикр билдирмоқда. Ўйинни текширадиган ташкилотлар бор ва шубҳа бўлса жазолашади. Тўғриси 0:3дан сўнг ҳаммаси тугади, деган ҳаёлга бордик. Биринчи урган голимиз куч берди, дея оламан. Худога шукур 3:3 қилиб олдик. "Оқ-тепа"да ўйнайдиган дўстларим бор. Алишер билан ҳам ака-укамиз. Уларнинг ҳалоллигига гумоним йўқ. "Турон" собиқ мураббийининг фикрларини эшитдим. Мусулмонмиз, гумон иймондан айиради. Хотинларга ўхшаб ғийбат қилмасдан, аниқ факт бўйича гапирсин. Мураббий сифатида қандай қилиб Суперлигага чиққани, машаққатлари ҳақида эшитдик. Бухоро бу катта шаҳар, катта клуб. Ўзига яраша бренд ҳисобланади. Мазкур клуб тўғрисида гапириш жисмоний тарбия ўқитувчиси учун оғирлик қилади. 

- Умуман сўнгги пайтларда футболимизда келишилган ўйинлар, тотализаторга қарши жиддий курашилмоқда. Шунда ҳам жамоаларда қинғир ишлар учраб турибди. Балки бунга молиявий муаммолар сабаб бўлаётгандир...

- Мен шундайларни топиб жазолашлари тарафдориман. Жиноий иш очишадими ёки бошқами, нима қилишса ҳам жазолашсин. Молиявий муаммо бўлса мусобақада қатнашишмасин. Бундай пулни қандай қилиб оиласига олиб боради? Уни едириш ҳаром ҳисобланади. Одам жиноий жавобгарликдан ташқари, охиратини ҳам ўйлаши керак. 

- "Бухоро" "Оқ-тепа"ни менсимадими ёки рақиб шунчалик зўр тўп тепдими?

- Про лигада ўйини бўйича энг ёқадиган жамоам "Оқ-тепа" бўлади. Яхши шаклланган жамоа. Биз ўзимизнинг имкониятларимиздан фойдаланмадик. Балки "Нефтчи" билан баҳсдан сўнг ўзимизни руҳий томондан тайёрлай олмагандирмиз. Рақиб яхши ҳимояланди. Муносиб тайёргарлик кўргани сезилди. 

- Мухлисларга айтадиган гапларингиз бўлса марҳамат...

- Кўрмасдан билмасдан фикр юритмасликни илтимос қилиб сўраб қоламан. Биз ҳам мусулмон фарзандимиз. Алҳамдулиллах ҳалол ва ҳаромни фарқига борамиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика